Бишкекда қиз олиб қочишга уринганлар қўлга олинди

352

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Эртай SFR (@ertaisfr)

Бишкекда қиз олиб қочишга ҳаракат қилган йигитларнинг мақсади амалга ошмади. Воқеа 25 декабрь куни тунда 7-кичик туманда бўлган. Қиз олиб қочишга ҳаракат қилганларнинг видеосини @ertaisfr номли фойдаланувчи ижтимоий тармоққа жойлаган.

Бир неча одам Toyota Ipsum машинасига ёш қизни куч билан солиб кетишга ҳаракат қилган. Бу ҳолатни кўрган аёл билан бир эркак киши уларни ортидан қувиб кетган. Эр-хотин қиз олиб қочганларнинг машинаси ортидан қувиб етиб, қизни қутқариб қолишган.

Видео муаллифининг айтишича, ёш қизни қутқариб олгандан кейин воқеа бўлган жойга милиция ходимлари келган.

Октябрь туман ИИБнинг матбуот хизмати криминал милициянинг тезкор ходимлари қувишиб кетаётган машиналарни, унда Toyota Ipsum машинаси Юнусалиева кўчаси билан жанубий-шарқ томон орқа эшиклари очиқ ҳолда кетаётганини кўришган деб билдирди.

Милиция ходимлари машинани қувиб етганда, ичида бир қиз ва уч йигит бўлган.

Қўлга олинганлар воқеани ўрганиш учун Октябрь ТИИБнинг тергов қамоғига етказилган.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Одам ўғирлаш» моддаси билан рўйхатга олинди. ИИБ гумондорларнинг шахсини аниқлаган. Улар 1992, 1993 ва 1994 йили туғилган фуқаролар бўлган.

Олиб қочишга учраган қиз 20 ёшда экани маълум бўлди. ИИБ билдиришича, жабрланувчи қўлга олинган одамларга нисбатан «даъвоси йўқлигини» айтиб, ариза ёзишдан бош тортган. Бироқ қонун бўйича милиция уларни жавобгарликка тортишга мажбур — одам ўғирлаш учун улар 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиши мумкин.

«Бишкекдаги феминистик ташаббуслар» (БФТ) бирлашмаси бу воқеани танқид қилди. Улар ИИВга мурожаат қилиб, айбдорларнинг ҳаммасини қўлга олиб, жазодан қутилиб кетишга йўл қўймасликни талаб қилишди.

«Гендер ташкилотлари ва фаолларнинг иши самарасиз бўлмабди. Одамлар орасида одам ўғирлаш бу жиноят деган тушунча пайдо бўла бошлади. Бугун тунда бир қизни сақлаб қолишди, энди ИИВдан бу бўйича ҳисобот талаб қиламиз. Ҳеч бирини қўйиб юбормаслик керак, сабаби улар эртаси куни жабрланган қизни қўрқитиши мумкин. Ёдингизда бўлса, Бурулайни биринчи марта олиб қочганда ҳам қўлдан чиқарган эди», — деб билдиришди БФТ.

Қирғизистондаги қиз олиб қочиш

«Бишкекдаги феминистик ташаббуслар» ташкилоти ўз мурожаатида мисол келтирган Бурулай Турдали қизининг воқеаси — бу сўнгги йиллардаги Қирғизистондаги қиз олиб қочишга боғлиқ ишларнинг энг аянчлиси.

Бурулай Турдали қизининг ўлими жамиятда катта резонансга сабаб бўлди. Бурулайнинг ўлими ўлкадаги муаммоли олиб қочиш ҳақидагина эмас, қирғиз милициясининг ваколатли масаласи бўйича ҳам резонанс яратган.

Биринчи олиб қочиш 2018 йили 4 майда бўлган, бироқ унда Бурулайни уйига етказиб қўйишган, қизнинг оиласи эса милицияга ариза ёзмаган.

Бироқ олиб қочган йигит иккинчи марта ҳам жиноятга қўл урган. Ўша ойнинг охирида яна уйининг олдидан олиб қочган. Бироқ милиция ўғирлаганларни қўлга олган. Милиция бўлимида Бурулай билан гумондорни бир хонада қолдиришган, шундан сўнг у Бурулайга ҳужум қилиб, жабрланувчи пичоқдан яраланиб ҳалок бўлган.

2018 йилнинг декабрь ойида Бурулайни ўлдирган одам 20 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа кесилиб, мулки мусодара қилинган.

Жамиятдаги резонансдан кейин ҳукумат вакиллари жиддий билдирувлар билан чиқиб, «бундай воқеалар такрорланмайди» деган фикрларни айтишган. Бироқ қизларга уйланиш учун куч билан олиб қочиш, улар уйига қайтиб бормаслиги учун зўрлаш, калтаклаш тўхтамаган.

Ҳеч нарсага қарамай қолиб кетмаганлар ёки олиб қочишдан қутилганлар кўп ҳолларда олиб қочган томоннинг босими ёки илтимосидан кейин уларга нисбатан ариза ёзишмайди. Шу сабаб қонун бузганлар жазоланмай қолади. Кейин Бурулайнинг мисолида яна жиноят қилишади.

Қирғизистоннинг Жиноят кодексига кўра, мажбурлаб никоҳ ўқитиш учун одам ўғирлаш жинояти учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача судланади ва 200 минг жарима тўлайди.