Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб 26-декабрда милиция полковниги Женишбек Абидов тайинланди. Малик Нурдинов икки кун олдин соғлиги сабаб ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган.
Абидовни бошқарманинг шахсий таркибига ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Суйунбек Ўмурзаков таништирди.
Абидов бу вақтгача Бишкекнинг Ленин ва Панфилов туманларининг ички ишлар бошқармасида раҳбарлик қилган.
Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков хизматдан кетаётиб Малик Нурдиновга генерал-майор унвонини берган. Нурдинов ўлкада фавқулодда ҳолат жорий қилинган вақтда Ўш шаҳри, Қорасув ва Новқат туманларининг коменданти бўлган.
Нурдинов олдин Жалолобод ВИИБ раҳбари бўлган.