Республика штаб 26-декабрда коронавируснинг 157 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. COVID-19 юқтирганлар орасида уч тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳри — 60 (бир тиббиёт ходими);
- Чуй вилояти — 27;
- Иссиқкўл вилояти — 20;
- Ўш вилояти — 20;
- Жалолобод вилояти — 10;
- Ўш шаҳри — 6 (бир тиббиёт ходими);
- Норин вилояти —5;
- Талас вилояти — 5;
- Баткен вилояти — 4 (бир ходим).
Шунингдек сўнгги бир суткада коронавирусдан 300 бемор соғайди. Улардан саккиз нафари тиббиёт ходими.
Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 102, Чуй вилоятида — 97, Иссиқкўл вилоятида — 28, Жалолобод вилоятида — 25, Ўш вилоятида — 16, Баткен вилоятида — 14, Ўш шаҳрида — тўққиз, Норин вилоятида беш ва Талас вилоятида тўрт бемор соғайиб, касалхонадан чиқди.
Бундан ташқари, коронавирус сабаб Бишкек шаҳрида тўрт бемор вафот этди.
Пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус 80 182 кишида аниқланган. Улардан 74 477 бемор касалликни енгиб, 1 344 киши вафот этди.
Ҳозирда 1 303 бемор шифохоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 63 киши ўта оғир аҳволда. 2 155 киши эса уй шароитида даволанмоқда.