«Октябрь воқеаларида жамоам бир кунда тартиб ўрнатди» — Садир Жапаров

Президентликка номзод Садир Жапаров 22-декабрда «Ким экен?» ютуб-каналига интерввью бериб, сайловдан ютган тақдирдаги режалари, оппонентларининг компроматлари ҳамда жамоасининг октябрь воқеаларидаги бирликда ишлагани ҳақида айтиб берди.

Жапаров журналист билан «Ала-Арча» давлат резиденциясида учрашган. Жапаровнинг айтишича, қонун унга президентнинг вазифасини бажарувчи ҳамда бош вазир ваколатларини ўтказиб бергандан кейин ҳам қароргоҳда яшашашни тақиқламайди.

МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг компромати ҳақида

Садир Жапаров Сегизбаевнинг унга нисбатан компромати борлигидан шубҳа қилишини айтди.

«Компроматлар бор бўлса бундан ўн йил аввал ҳам олиб чиқишган бўларди. Чунки мени 2017-йили қамашганда Абдил Сегизбаев МХДҚнинг етакчиси бўлган. Мени қамагандан кейин бор компроматларин олиб чиқишмади энди, уч ярим йил аввал эди. Энди уни бекитиб ётган қандай компромати бор экан? Мени қамаган вақтда олиб чиқиши керак эдида булар. Энди ҳозир компроматлар у ёки бу айтди, дегандек миш-миш гаплар бўлса керак», — деди Жапаров.

Контекст: МХДҚнинг собиқ етакчиси ва президентликка номзод Абдил Сегизбаев 24-ноябрда «Сиёсий коктейль» кўрсатувининг эфирида Жапаров «кимнинг кўрсатмаси билан» 2017-йили Қирғизистонга қайтиб келганини биламан деб айтган эди. Аммо Сегизбаев у одамнинг номини сиёсий агитация бошланганда айтишини билдирган. Журналист Елена Нечаевага эса 14-декабрда берган интервьюсида, кўрсатма Минскдан келганига ишонишини айтиб, Жапаровнинг қочқин президент Қурманбек Бакиев билан алоқаси бор эканига ишора қилган.

Жапаров Сегизбаевга нисбатан бошқа номзодларга компромат тўпламаслигини айтган.

У президентликка номзодларнинг дастури билан хали танишмаганини, шу сабабдан кимга овоз бериши бўйича қарор қабул қилмаганини таъкидлади.

«Давлатга, элга зарар етказмаган, халқнинг мулкини ўғирламаган номзодларни танлар эдим. 18 номзоднинг ичидан йўқ деганда 15-16си адолатли деб ҳисоблайман», — деди Жапаров.

Президент ҳокимиятини кучайтириш ҳақида

Жапаров нима сабабдан Конституцияга тузатиш киргизишни таклиф қилганини ва нима учун президентлик бошқарувини қўллашини айтиб берди.

«Бугун бизда уч ҳукумат тармоғи бор: парламент, президент ва ҳукумат. Биз тизимни ҳукуматнинг бир тармоғи кадр масаласини ҳал қиладигандек қилиб тузишимиз керак. Бизда эса бугун уч ҳукумат тармоғи ҳал қилмоқда», — деди Жапаров.

Унинг фикрига кўра, партия рўйхати билан сайланган парламентдаги кўпчилик коалиция «ўлкани учга бўлиб» ўз кадрларини тайинламоқда. Ўша вақтдаёқ, преиздент ва бош вазир «ўзи билгандай» кадр сиёсатини олиб боради.

«Биз бунинг барини бир тизимга, президентликка бирлаштирдик. Айни вақтда мувозанат сақланиб, судьялар парламентнинг фильтридан ўтиши учун суд тизимини парламентга бердик. Шунингдек, ҳукуматнинг тўлиқ таркиби, премьер-министрдан бошлаб бошқа министрларга қадар Жогорку Кенешдан ўтиши керак», — деб ҳисоблайди номзод.

Жапаров сайловда ғолиб бўлса, қўлига теккан ҳокимият одамийлик сифатларини ўзгартира олмайди деб билдирди.

«Мен ўзимга ишонаман, ҳукумат мени ўзгартирмайди. Бойликни ҳам, қашшоқликни ҳам кўрдик, қўлимда ҳокимият ҳам бўлди, бу бошимдан ўтган», — деди Жапаров.

Шунингдек, халқ уни президент қатори сайламаса, бизнесга кетишини қўшимча қилди.

«Сиёсатга келгунга қадар нефт ва қишлоқ хўжалик тармоғида ишлаганман. Бу тармоқни яхши биламан. 90-йиллардан 2005-йилгача бизнес муҳитида юрганман. Ўша вақтда Балиқчига кичик завод ва ёқилғи қўйиш жойларини қурган эдим» — деди у.

«Жамоамнинг ҳаракати»

Жапаров бош вазир ва президентнинг вазифасини бажарувчи бўлиб турганда қариндошларини юқори лавозимларга тайинлаганини тан олишини билдирди. Аммо унинг айтишича, бундай қарорни қабул қилишга бошқа номзодларни кўриб чиқишга вақтнинг тиғизлиги сабаб бўлган.

«У вақтда ўйланиб, кадр танлаб, ҳафталаб резюма қараб ўтиргани вақт бўлгани йўқ. “Ким ёрдам бера олса, унда бу тармоққа бор” дедик. Президент йўқ бўлди, вазир йўқ, ҳаммаси қочиб кетди, мамлакатда ҳеч ким йўқ бўлиб қолди, давлатда бир кун хаос бўлиб қолди-да. Ўшани биз олдини олиб, йўл қўймаслик учун қилган ҳаракатимнинг натижаси билан шу иккиси бориб ўша ерга туриб қолибди [Жапаров бу ерда хизматларга қўйган икки қудаси ҳақида айтди]», — деди президентликка номзод.

Унинг айтишича, Жапаровни жамоасининг ҳаракатини ёрдами билан Бишкекда талон-тарожлар, ҳужумлар бўлгани йўқ.

«2010-йилги воқеани биласизлар, қон тўкилган, банклардан пуллар чиқариб кетилган, бойларнинг автомобилларини ҳайдаб кетишган. Бу сафар эса, мен демайман, команда билан бир кунда қўлга олиб, бир кунда тартиб ўрнатдик. Бир ойнак синдирилгани йўқ, бирорта банк тўналгани йўқ, пуллар чиқиб кетгани йўқ, рэкет бўлгани йўқ. Бу қўлимга теккан, кўзимга кўринган кадрларни олиб бориб, турли ерга раҳбарликка қўйгани учун бўлди», — деди Жапаров.

Контекст: Жапаров айтаётган воқеалар октябрда, 2020-йили 4-октябрдаги парламент сайловидан кейин бўлиб ўтган. Унда сайлов натижасига норози бўлган минглаган одамлар Бишкекнинг марказий кўчаларига чиқиб, сайлов натижасини бекори қилишни талаб қилишган. Митинглар кучайиб, оммавий тўқнашувларгача бориб етган. Шундан кейин Оқ уй босиб олиниб, Жапаров қамоқдан бўшатилган.

Вазирлик хизматига Жапаров 14-октябрда келганини ҳисобга олганда, қандай қилганда унинг кадрлари бошоломонлик билан курашгани тушунарсиз. Чунки ўзининг одамларини 15-октябрда президентнинг вазифасини бажарувчи бўлгандан кейин хизматларга тайинлай бошлаган. Бошоломонликлар, жумладан дўконларни бузиш ҳаракатлари бунга қадар, 6-октябрда қайд этилиб, кўнгилли халқ қўшинлар шаҳарни ҳимоя қилиш учун кўчага чиқишган. Ўзларини Жапаровни қўллаганлар деб атаган гуруҳлар журналистларга таҳдид қилиб, қароргоҳни босиб киришга, витриналарни бузишга ҳаракат қилган эди — аммо сиёсатчининг адвокати дарҳол бу фактларни бўйнига олишдан бош тортган.

Халқ қўшинини бутун дунёдаги меҳрибон, бефарқ бўлмаган одамлардан тўпланган пулга олинган иссиқ чой ҳамда озиқ-овқат билан исиниб, тинч туманларни кузатиб, савдо марказларини ҳамда ҳукумат биноларини талончилардан ҳимоя қилишган. Улар Telegram ҳамда Instagram орқали фаолиятларини координациялаб туришган. Жапаров эса халқ қўшинининг аъзолари ва одамларим деб билдирган. Аммо шаҳарни ҳимоя қилганлар бирорта ҳам сиёсатчига алоқаси йўқлигини айтиб чиқишган.

Хитой билан алоқа ҳақида

Жапаровнинг айтишича, Қирғизистон Хитойга боғлиқ бўлганига ва йирик миқдорда қарзи бор эканига қарамай фуқаролар улардан қўрқмаслиги керак.

«Улар ҳеч қандай еримизни тортиб олмайди, тортиб олишга ҳаққи ҳам йўқ. Ҳа, агар пулини тўлай олмай қолсак, утама фоизи ўсиши мумкин. Бизга даъво қўйилиши мумкин. Аммо еримизни тортириб қараб ўтирмаймиз. Хитойдан яна қутуламиз, улар билан сўзлашувларни олиб бормоқдамиз. Узайтиряпмиз насияни [тўлаш муддатини]. Рози бўлиб жилдириб беришмоқда. Қарзларни ўзининг йўли ва вақти билан тўлаб беришга кучимизни срафлаймиз», — деб билдирди Жапаров.

У фуқаролар хитойликлардан қўрққани билан насия маблағларининг сарфланишига амалдорлар айбдор эканини таъкидлади. «Қарзни тўлаш учун ички ресурсларни қараймиз. Худо хоҳласа [агар президент бўлиб сайланиб қолса] биринчи 5 йилликда ташқи қарздан қутиламиз», — деб таъкидлади у.

Бошқарув формаси бўйича референдум ҳамда навбатдан ташқари президентлик сайлови

Навбатдан ташқари президентлик сайлови билан бошқарув формасини танлаш бўйича референдум 2021-йилнинг 10-январида бир кунда ўтади. Сайловчилар давлат раҳбаридан ташқари бошқарув формасини ҳам танлаши керак бўлади. МСК преиздентликка отланган 18 номзодни рўйхатга олган. Тарғибот ишлари 15-декабрда бошланиб 9-январгача давом этади. Аммо президентликка номзодлар Садир Жапаров тарафидан қонун бузарликлар бўлаётганидан шикоят қилишган.

Жапаров мамлакатда ҳукумат алмашгандан кейин президентлик хизматига номзодини қўйди. 6-октябрга ўтар кечаси парламент сайловининг натижасига норози бўлган қирғизистонликлар Оқ уйни босиб олишган. Ўша туннинг ўзида митингчилар колония ва тергов қамоқларидан бир қатор сиёсатчиларни бўшатиб чиқаришган — уларнинг орасида одамни гаровга олиш учун жазосини ўтаётган Садир Жапаров ҳам бўлган.

Бундан кейин Жапаров тарафдорларининг таҳдидлари ёрдами билан ҳукумат раҳбарини, президентни ҳамда парламент спикерини истеъфога чиқаришга эришган. Дастлаб у минстрлар кабинетини бошқариб, сўнгра президентнинг вазифасини бажара бошлаган.

Сайловга қатнашиш учун у ўз ваколатларини топширган, аммо президентнинг вазифасини бажарувчи ҳамда парламентнинг спикери хизматига сафдоши Талант Мамитов келган. УНинг яна бир сафдош дўсти Камчибек Ташиев МХДҚнинг етакчилигига тайинланган. Бундан бошқа муҳим хизматларга ҳам унинг тарафдорлари келган.

«Ханституция»

Ўлкада конституциявий реформа ўтказиш — Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил» партиясини сайловдаги дастурида ёзилган.

Сиёсий инқироз бошланиб, Жапаров тарафдорларнинг ёрдами билан озодликка чиқиб, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлгандан бошлаб ислоҳот керак деб айта бошлаган. Унинг айтишича, Қирғизистон президентлик ўлка бўлиши керак.

Конституциянинг янги лойиҳаси 17 октябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ оғзига «Ханституция» деган ном билан олина бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўришмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишди.

Cиёсатчиларнинг кўпи янги лойиҳани авторитаризмга ва Бакиевнинг даврига, ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар у қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклашидан хавотирда. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.

Бошқарув формасини аниқлашга йўналтирилган рефрендум ўтказиш қонунини парламент 10-декабрда, дарҳол уч ўқишда мақуллаган. Қонун лойиҳаси референдум ўтказишга шарт тузади, унда қирғизистонликлар парламент ёки президент бошқаруви формаси учун овоз бериши керак бўлади.

Ҳар якшанба кунлари Бишкекда Конституцияга ўзгартириш киргизишга қарши тинчлик маршлари ўтмоқда. Унга юзлаган одам қатнишб, маршда «ханституцияга», эркинликни ҳамда одам ҳуқуқларини камситишга йўл берилмаслиги кераклиги, ўлкада демократия ҳамда парламентаризм бўлиши афзаллиги талаб қилинмоқда.