«Кадрларни фақат президент, судьяларни эса парламент тайинлайди». Жапаров ҳокимият тармоқлари қандай бўлиниши ҳақида айтди

336

Президентликка номзод Садир Жапаров «Ким экен?» дастурида Элдияр Кененсаровга интервью бериб, Қирғизистонда ҳокимият тармоқлари қандай бўлиш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. У олиб борувчининг Конституциянинг янги лойиҳасида президентлик ҳокимиятни кучайтиришни тўғри деб ҳисоблайдими ёки йўқми деган саволига шундай жавоб берди.

«Бугун бизда уч ҳокимият тармоғи мавжуд: парламент, президент ҳамда ҳукумат. Биз тизимни ҳокимиятнинг бир тармоғи кадр масаласини ҳал қиладиган ҳолатда тузишимиз керак. Бизда эса бугун уч ҳокимият тармоғи қарор қилмоқда», - деди Жапаров.

Унинг фикрига кўра, партия рўйхати билан сайланган парламентдаги кўпчилик коалиция  «мамлакатни уч қисмга бўлиб»  ўз кадрларини тайинламоқда. Айни вақтда, президент ҳамда бош вазир «ўзи билганидек» кадр сиёсатини олиб боради.

«Биз бунинг барини бир тизимга, президентликка бирлаштирдик. Айни вақтда мувозанат сақланиб, судьялар парламентнинг фильтридан ўтиши учун суд тизимини парламентга бердик. Шунингдек, ҳукуматнинг тўлиқ таркиби, премьер-министрдан бошлаб бошқа министрларга қадар Жогорку Кенешдан ўтиши керак», — деб ҳисоблайди номзод.

Айни вақтда, Жапаровнинг фикрига кўра, парламент ҳукуматнинг барини ташкил қилмаслиги керак, акс ҳолда «коррупция элементлари» бошланиб, компетентсиз одамлар тайинланади. Шу сабабдан бу «тартибсизликни» тозалаш учун Жапаров президентнинг вазифасини бажарувчи бўлиб турганда тизимни алмаштиришга қарор қилган. Жапаров парламентни президентлик ҳукуматига қарши мувозанатни сақловчи ҳукуматнинг ягона тармоғи қатори атади.