Барча маблағ халқдан келмоқда — Жапаров сайлов фонди ҳақида

251

Президентликка номзод Садир Жапаров 21-декабрда Боткен вилоятининг аҳолиси билан учрашув вақтида сайлов фондига пул халқдан тўпланганини билдирди.

«Номзодлик фондимга сарфланган пулнинг бари халқдан келмоқда. Пенсионерлар нафақасидан беришмоқда. Мана бу турган плакатларни ҳам халқ ўзи ясамоқда. Мен қамоқда ўтирганда ҳам мени халқ боқди. Уч йил давомида халқ, сизлар боқдингизлар», — деди у.

Бунга қадар Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида президентликка номзодларнинг сайлов фондига келиб тушган маблағларни ва уларнинг сарфланиши бўйича маълумот жойлаштирган.

Садир Жапаров – сайлов фондига энг кўп маблағ келиб тушган номзод. 18-декабрь ҳолатига кўра унинг фонди 47 млн 404 минг сомни ташкил қилган. Жапаров сарфлаган маблағлар бўйича яна рўйхат бошида — 43 млн 720 минг сом.

Жапаровнинг баёнотига қарамай, МСКнинг маълумотида номзодни айрим фуқароларгина эмас, юридик томони қатори рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам молиялаштирмоқда. Улар номзодга 31 млн сом ёрдам қатори берган. Шунингдек 15 млн сомдан ортиқ Жапаров фондга ўз маблағидан ўтказган.

Навбатдан ташқари президентлик сайлови

Навбатдан ташқари президентлик сайлов 2021-йилнинг 10-январига, мамлакатнинг бошқарув шаклини танлаш бўйича рефрендум билан бир кунга белгиланган. Суднинг қарорига кўра, Қирғизистонлик сайловчилар 10-январда ўлка раҳбаринига эмас, бошқарув формасини ҳам танлашади.

МСК президентликка интилаётган 18 номзодни қайд этган. Тарғибот ишлари 15-декабрда бошланиб 9-январга — овоз бериш олдидаги тинчлик кунига қадар давом этади. Аммо президентликка номзодлар Садир Жапаров тарафидан қонун бузарликлар бўлаётганидан шикоят қилишган.

Жапаров мамлакатда ҳукумат алмашгандан кейин президентлик хизматига номзодини қўйди. 6-октябрга ўтар кечаси парламент сайловининг натижасига норози бўлган қирғизистонликлар Оқ уйни босиб олишган. Ўша кечаси митингчилар колония ва тергов қамоқларидан бир қатор сиёсатчиларни бўшатиб чиқаришган — уларнинг орасида одамни гаровга олиш учун жазосини ўтаётган Садир Жапаров ҳам бўлган.

Бундан кейин Жапаров тарафдорларининг қўрқитувларининг ёрдами билан ҳукумат раҳбарини, президентни ва парламент спикерини истеъфога кетказа олган. Дастлаб у вазирлар кабинетини бошқара бошлаб, сўнг президентнинг вазифасини бажара бошлаган.

Сайловга қатнашиш учун у ўз ваколатларини топширган, аммо президентнинг вазифасини бажарувчи ҳамда парламентнинг спикери хизматига сафдоши Талант Мамитов келган. Унинг яна бир сафдош дўсти Камчибек Ташиев МХДҚ етакчилигига тайинланган. Бундан бошқа муҳим хизматларга ҳам унинг тарафдорлари келган.