Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Нидерландда, Данияда ва Австралияда COVID-19нинг янги турини аниқлади. У бунга қадар Буюк Британияда аниқланиб, бошқа давлатларга тез тарқамоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг мутахассиси Мария Ван Керкхове BBCга берган интервьюсида айтиб берди.
Унинг айтишича, коронавируснинг мазкур штамми мутация бўлгани сабаб юқумли бўлиб кетган. Аммо ҳозирда унинг юқумлилигини аниқлаш ҳамда бу вирусга чалинган одамга боғлиқ эканини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
«Бизга етган дастлабки маълумотларга кўра, бу штамми юқтириб вафот этганлар кўп эмас. […] Бундан ташқари организмнинг уларни нейтралдаштирувчи антитело бўлиб чиқариш қобилияти тадқиқи қилинмоқда», — деди у.
Ван Керкхове ЖССТ тадқиқотнинг юриши, натижалар ҳақида жамоатчиликка хабар қилиб турган олимлар билан доимий алоқада эканини таъкидлади.
Коронавируснинг янги тури
BBC коронавируснинг мазкур штамми биринчи марта 2020-йилнинг сентябрида Буюк Британияда қайд этилганини маълум қилади. Ноябрь ойида Лондондаги инфекцияга йўлиқиш ҳолатларининг деярлик тўртдан бири COVID-19нинг янги тури бўлган. Декабрнинг ўрталарида эса бу рақам учдан иккини ташкил қилган.
Ҳозирча олимлар COVID-19нинг бу штамми қанча фоизга юқумли бўлиб кетганини айтишгани йўқ. Буюк Британиянинг бош вазири Борис Жонсон 70% деган кўрсаткични айтиб ўтган. Аммо айрим эпидемиологлар ҳозирча бу ҳақда айтишга эрта эканини, чунки қайчи ҳолатлар одамларнинг ҳатти-ҳаракатига, қайсилари вирусга боғлиқ эканини ажратиб кўриш қийин эканини айтишмоқда.
Айни вақтда, коронавируснинг бу каби варианти Жанубий Африкада аниқланган. Аммо олимлар унинг Британиядаги COVID-19 билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтишмоқда. BBC янги вирус касални енга олмай қолган иммунитети кучсиз одамнинг организмида мутацияланиши мумкинлигини ёзди.
Олимларнинг айтишича, коронавируснинг янги тури ҳам мутация бўлиб кетмаса ҳозирда ишлаб чиқилган вакциналар унга дош бера олади.
Янги штаммнинг кескин кучайиши сабаб дунё давлатлари кескин чораларга борди. 20-декабрдан бошлаб Буюк Британияда карантинг чоралари кучайтирилган. Ирландия, Германия, Франция, Италия, Нидерланд ва Белгия каби туманли Альбион билан ҳаво қатновларини тўхтатган. Айни вақтда Римда вируснинг мутацияланган штамми қайд қилинган. Вирусга дучор бўлган одам у ерга Буюк Британиядан учиб келган, ҳозирда у изоляцияга олинган.
Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21-декабр ҳолатига кўра мамлакат бўйича коронавирусга жами бўлиб 79 254 нфар киши чалинганини маълум қилди. Пандемия бошлангандан бери ўлка бўйича COVID-19дан ёки касалхонадан ташқари пневмониядан 73 005 нафар бемор тузалиб чиқди.
Идоранинг маълумоти бўйича, пандемиянинг бошидан бери мамлакатда коронавирусдан 1 331 нафар одам вафот этди.