24 ёшдаги йигит депутат Жумалиевдан 20 минг доллар таъма қилган — Биринчи май туман ИИБи

327

Пул таъма қилишда гумонланган шахс. Сурат: Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБи

Биринчи май туман ИИБининг матбуот хизмати 24 ёшдаги бола депутат Кубаничбек Жумалиевдан 20 минг доллар таъма қилганини маълум қилди. Жумалиев мазкур воқеа бўйича ариза билан 5-декабрда милицияга мурожаат қилган.

ИИБнинг маълумотига кўра, ўзини финполнинг ходимиман деб таништирган ёш йигит Жумалиевга нисбатан қўзғалган жиноят ишини ёпиш учун пул таъма қилган. Мазкур факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига «Товламачилик» моддаси билан қайд қилинган.

Гумондор фуқаро 20-декабрда 2 минг доллар олаётганда қўлга олиниб, вақтинча ушлаб туриш жойига киргизилган.

«Гумондор фуқаро онаси билан бирга яшашини ва вақтинча ҳеч қаерда ишламаслигини айтиб берди. У жиноятга пул йўқлиги сабаб йўл қўйганини айтиб берди. Қўлга олинган фуқаронинг финполга ҳеч қандай алоқаси йўқ экани аниқланди», — деб айтилади маълумотда.

Финполдан «Клооп»нинг журналистига билдирилишича, қўлга олинган шахс муассасанинг ходими эмас. Шунингдек идора Жумалиевга нисбатан тергов давом этаётагнини таъкидлаб ўтди.

«Чон Казат» ҳаракатининг аъзоси Сиймик Жапикеев финполнинг етакчиси бўлиб тайинлангандан кейин депутат Жумалиевга нисбатан судгача тергов ишлари бошланган. Жапикеев Жумалиев таҳминан  2,5 млрд долллар қийматидаги бойлигини шубхали йўл билан тўплаган деган фикрини бунгача кўп марта айтган. Шунингдек, депутатнинг бойлигини текширишни талаб қилган.

Жапикеев финполнинг етакчилигига тайинлангандан кейин муассасанинг ходимлари депутатнинг қариндошларига тегишли бўлган «Гоин» ҳамда «Таатан» савдо марказларида, шунингдек Ахборот технологиялар халқаро университетида тинтув ўтказишган.

Кейинчалик Жумалиев Жапикеев ваколатларини суиистеъмол қилгани учун уни судга беришини билдирган.