«Ата Мекен» партиясининг лидери Омурбек Текебаев ҳамкасбларини парламент бошқаруви шакли учун тарғиб қилиб ва овоз беришга чақирди. Бу ҳақда сиёсатчи фейсбук саҳифасида ёзди.
«Ҳурматли партия аъзолари! Партиянинг номидан сизларга ноқонуний эълон қилинча ҳам, шу референдумда парламентлик республикани қўллабгина овоз бериб қолмай, бошқа одамларни ҳам тарғиб қилиб, парламентли республика учун кураш олиб боришни илтимос қиламан», — деб ёзди Текебаев.
Унинг айтишича, 2021-йилнинг 10-январига тайинланган референдум Конституциянинг нормаларини ҳамда қонунларини бузиш билан ўтказилмоқда.
«Айни кунда референдумдан бошқа навбатдан ташқари президентлик сайловлар ҳам бўлади. Партиянинг ичида қайси номзодни қўллаймиз деган дискуссия бўлиб ўтди. Бир фикрга кела олмадик. Шу сабабдан, партия президентлик сайловида ўз аъзоларига эркин овоз бераётганда партиянинг мафкуравий қурилмаларини ҳам унутмаслигингизни илтимос қиламан», — деди Текебаев.
Парламент бошқарув формасини мақуллаган яна бир депутат Дастан Бекешев ҳам мазкур форма учун тарғиб қилишини билдирди.
«Мени парламент бошқарув формаси учун тарғибот гуруҳига қайд қилишни исташмаяпти — референдум ҳақида конституциявий қонундан йўл топиб, ўшанга таяниб мени чиқариб юборишни исташмоқда. Аммо биз барибир бу тарғибот гуруҳини рўйхатга олиб, улар истайдими-йўқми барибир шу ишни олиб борамиз», — деди Бекешев.
Қирғизистондаги бошқарув шаклини танлашга боғлиқ референдум 2021-йилнинг 10-январига белгиланган. Парламент бу қонунни икки кун ичида қабул қилган. 12-декабрга ўтар кечаси эса президентнинг матбуот хизмати ўлка раҳбарининг вазифасини бажарувчи Талант Мамитов қонунга қўл қўйганини хабар қилган.
Қирғизистонликлар референдум ўтувчи куни парламентлик ёки президентлик бошқарув формасини танлайди ёки «барига қарши» овоз беради.
Айрим президентликка номзодлар президентлик бошқарув шаклига қарши баёнот қилишди.
Депутат ва президентликка номзод Канат Исаев Конституцияни ўзгартиришга қарши маршга чиқиб, бош қонуннинг янги лойиҳасига қўл қўйиб берган ҳамкасбларини танқид қилган.
«Мен президентлик бошқарув шаклига қаршиман, бир мандатли сайлов округларига қаршиман. Мен референдумни 10-январда ўтказишга қаршиман», — деб айтган у.
Президентлик бошқарув шаклининг фойдасига парламент бошқарувининг эффектив эмаслигини аргумент қатори келтиришмоқда — Қирғизистонда ўн йилдан бери ҳеч нарса ўзгаргани йўқ дейишмоқда. Исаев Қирғизистонда парламент бошқаруви деярлик бўлгани йўқ деб ҳисоблайди.
Конституцияга ўзгартиришларни киргизишга қарши уюштирилган юришга қатнашган президентликка номзод Равшан Жээнбеков ҳам парламент бошқаруви шаклини қўллашини билдирган.
«Фуқаролар бугун икки позицияни ушлашмоқда. Биринчилари — бу кучли президентлик ҳокимиятнинг тарафдорлари, иккинчилари — парламент демократиясининг тарафдорлари. Натижада халқ ҳал қилади. Менинг шахсий фикримча, Конституция прогресс, цивилизацияга қараб, парламент демократиясига қараб ўзгариши керак. Кучли президентлик ҳокимиятга эга бўлган ўлкаларнинг бари бош тортишган ёки ҳозир бош тортиб, парламент демократиясига ўтишмоқда — унда бир одам эмас, жамоат қарор қабул қилади. Улар бу орқали ўлкани ривожлантиришнинг йўлларини топишмоқда», — деган Жээнбеков.