Ўш вилоятининг Новқат тума суди олти ёшдаги қизни зўрлаган кишини умрбод озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм Олий суднинг расмий сайтида 16-декабрда эълон қилинди.
Жиноят жорий йилнинг 5-августида амалга оширилган. Терговнинг версияси бўйича, 31 ёшдаги айбланувчи маст аҳволда ўз танишининг уйига борган. Уй эагалари бозорга кетиб, ҳовлида балғатга етмаган набираси ўйнаб юрган.
Жиноятчи ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, олти ёшдаги қизни боғда зўрлаган.
Қизнинг бувасига ўша куни қўшниси қўнғироқ қилиб, набираси уйида йўқ эканини айтган. Уни эшитгандан кейин у аёли билан уйига қайтиб, набирасини излай бошлаган. Кейинчалик қиз йиғлаб, қийналиб юриб келиб «бир бола унга боғда тегишганини» айтган.
Буваси айбланувчини маст аҳволда топиб, нима бўлганини сўраганда у қочишга ҳаракат қилган. Аммо у жиноятчини ушлаб, милиция ходимларини чақирган.
Қизнинг ота-онаси Россияда меҳнат миграциясида бўлишган.
Суд йиғинида айбланувчи айбни тан олмаган. Унинг айтишича, ўша куни у қиз билан бирга қўшнисининг уйида бораётган вақтда, бола йиқилиб тушган. У йиқилган қизни кўтараётганда, унинг буваси келиб, бошига тош билан урганини айтган. Судланувчининг айтишича, бошидан қон оққани учун қочишга мажбур бўлган.
Шунга қарамай суд-тиббиёт экспертиза кичик қиз айбланувчи тарафидан зўрланганини тасдиқлади. Экспертиза қизнинг шимида ўзининг қонини ва айбланувчининг «эркак уруғини» аниқлаган. Воқеа бўлган ердаги қон ҳам қизга тегишли бўлган.
Суд айбланувчини «Зўрлаш» моддаси бўйича айбдор деб топиб, уни умрбод қамоқ жазосига кесди.