МСК ва ҳуқуқ тартибот органлари Мадумаровнинг жамоасига нисбатан таҳдидларни текширади

274

17 декабрда Марказий сайлов комиссиясининг тезкор чора кўриш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳига «Азаттык» радиосининг «Мадумаров Иссиқкўлда ўтувчи тарғибот ишлари тўсиққа учраганини билдирди» номли материали келиб тушган.

«Президентликка номзод Адахан Мадумаров КТРКнинг эфиридаги мурожаатида Иссиқкўл вилоятидаги штаб аъзоларига номаълум одамлардан таҳдидлар бўлаётганини айтди», — деб билдиради МСК.

Шунингдек материаллар Ички ишлар вазирлигига ва Бош прокуратурага ҳам жўнатилган.

Президентликка номзод ҳамда «Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Адахан Мадумаров шу вақтда штабнинг аъзолари ўзларининг номидан милицияга ариза ёзиш бўйича масалани кўриб чиқаётганини Kaktus.media нашрига билдирган.

Бунга қадар 17 декабрда Мадумаров КТРКнинг эфирида тарғибот кампаниясининг Иссиқкўл вилоятидан бошлашни режа қилганини, аммо унга тўсқинликлар яратилганини хабар қилган.

«Ёввойиликнинг охирги нуқтасига етиб келдик, Мадумаровнинг штабини тузаётганлар ялиниб-ёлвориб биздан илтимос қилишди. Улар менга «бизда ёшлар пайдо бўлди, «агар кимда ким бир йигитдан бошқа номзодга югурганини кўрсак, бориб уйингларни ёқамиз» деган таҳдидлар билан юрибди» деб айтишди», — деган у.

Президентликка номзод Садир Жапаров Адахан Мадумаровнинг Иссиқкўлга борганда уни маъмурий ресурсни қўлланиб киргизмай қўйган воқеа бўйича айтганларига ўзининг фикрини билдирди.

«Адахан Мадумаров кеча мурожаат қилиб «мен Кўлга борсам маъмурий ресурс қўлланиб киргизмай қўйди» деб айтибди. Йўқ, ундай эмас, мен барча томонларга айтяпман қайси номзод бўлса ҳам қучоқ очиб кутиб олинглар, дастурини тингланглар, яхшилаб кузатиб қўйинглар, шундан кейин дастурига, берган ваъдасига кўра овоз беринглар деб айтяпман», — деган у.

Жапаров шунингдек, яқиндагина ҳукуматга сайлов ўтказиш бўйича штаб тузилганини ҳамда ким овоз сотиб олаётган бўлса, овозини сотаётган сайловчини қўшиб қаманглар деган сўз айтилганини қўшимча қилди. Бундан ташқари Бош прокуратура ҳам координация кенгашини ўтказиб, сайлов қоидасини бузганларнинг ҳаммасини қамашини огоҳлантирганини таъкидлади.

Мадумаровга босим ўтказиш

Аввалроқ «Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Садир Жапаров босим ўтказаётганини хабар қилган. У Москвадаги мигрантлар билан учрашувида олинган видеони тарғиботнинг бор-йўғига текширув ортида Жапаров турибди деб билдирган.

«Мени «Россияда қирғизистонликлар билан учрашувида тарғибот ишларини олиб борган» деган баҳона билан мени президентлик курашидан олиб ташлаш ҳаракатингизни мен сизнинг ўзингизга ишонмаганингиз учун деб тушундим», — деб айтган эди унда сиёсатчи.

Бундан ташқари Мадумаров Садир Жапаров президентлик сайловига боришини эълон қилгандан кейин давлат бюджетининг ҳисобидан регионларни айланиб, турли масалаларни ҳал қилишга ваъда берганини» ёдга солган.

«Сиз журналистларга интервью берганда президентлик сайловига боришингизни айтиб, уни кейинчалик Қўчқор туманида халқ билан учрашув вақтида тасдиқладингиз. Шундан кейин ҳудудларни айланиб, Боткенда ҳудудни ривожлантириш ҳамда чегара масалаларини ҳал қилишга ваъда бердингиз», — деб таъкидлаган Мадумаров Жапаровнинг ҳудудларни айланганда берган ваъдаларига тўхталиб.

«Бутун Қирғизистон» лидерининг фикрида, МСК аъзолари президентликка номзод Садир Жапаровнинг ҳаракатларига баҳо бериши керак. Мадумаров Конституция бўйича президентнинг вазифасини бажарувчи давлат раҳбарлиги хизмати учун номзод бўла олмайди деб қўшимча қилган.