Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан уч бемор вафот этиб, COVID-19 яна 264 кишида аниқланди

267

Республика штаби 18-декабрда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган уч нафар бемор вафот этганини хабар қилди. Икки ўлим Боткен вилоятида ва бир ҳолат Ўш вилоятида қайд этилган.

Шу билан пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда CОВИД-19 асоратлари туфайли вафот этганлар сони 1324 нафарга етди.

Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 264 ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 76;
  • Ўш - 21;
  • Чуй вилояти - 67;
  • Ўш вилояти - 14;
  • Талас вилояти - 4;
  • Норин вилояти - 14;
  • Иссиқкўл вилояти - 44;
  • Жалолобод вилояти - 20;
  • Боткен вилояти - 4.

Пандемия давомида коронавирус бутун мамлакат бўйлаб 78 679 кишида аниқланган. Шунингдек охирги кеча-кундузда 395 нафар бемор шифо топиб, касалхоналардан чиқарилди.

Тиббиёт ходимлари орасида CОВИД-19 инфекциясининг янги 8  ҳолати аниқланди.

  • Бишкек - 2;
  • Ўш вилояти - 1;
  • Жалолобод вилояти - 1;
  • Иссиқкўл вилояти - 4.

Охирги суткада 12 нафар шифокор касалхоналар ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб коронавирус 4065 нафар тиббиёт ходимида тасдиқланган, уларнинг 3817 нафари тузалди.