Президентликка номзод ҳамда ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг эҳтиёт чораси ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхатга ўзгартирилди. 16-декабрда Бишкек шаҳар суди Асановга тарғибот ишларини ўтказиш учун ҳудудларга чиқишга рухсат бериш бўйича унинг адвокатларининг илтимосини қаноатлантиргани хабар қилинди.
Бунга қадар Бишкекнинг Биринчи май туман суди Асановни уй қамоғига олиш қарорини чиқариб, Бишкекдан чиқишни тақиқлаган.
Курсан Асанов президентликка номзод бўлган 18 кишининг бири. Тарғибот ишлари 15-декабрда бошланган, муддатидан аввал тайинланган президентлик сайлови эса 2021-йилнинг 10 январида ўтади.
Асановни қўлга олиш
Курсан Асанов МХДҚнинг ходимлари тарафидан Ала-Тоо майдонидаги 9-октябрдаги митингдан кейин қўлга олинган — ўша куни Садир Жапаровнинг тарафдорлари ҳукуматга келишга интилган УЖГга қарши митинг иштирокчилари билан тўқнашган.
Парламент сайловининг натижасига қарши чиққан митингчилар Оқ уйни босиб олишгандан кейин 6-октябрда Курсан Асанов ўзини-ўзи ички ишлар вазирининг вазифасини бажарувчи деб эълон қилган. У шунингдек ИИВнинг ходимлари билан бир неча учрашув ўтказишга ҳам улгурган.
Курсан Асанов собиқ ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг буйруғи билан 2019-йили 13-августдаги ИИВ вазири Кашкар Жунушалиевнинг тавсияси асосида ИИВ етакчисининг ўринбосари хизматидан бўшатилган.
Курсан Асанов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олишдаги иш-ҳаракати билан «қирғиз милициясининг манфаатларини сотган» деган сабаб билан хизматдан олинган.
Асанов ўз манфаатини мамлакатникидан устун қўймаганини ва ўз вазифасини бажараётганини билдирган. У собиқ президент Алмазбек Атамбаевни резиденциясинг штурмга олиш вақтида таслим бўлишга кўндирган. Штурмнинг давомида спецназчилардан бири, «Альфа» етакчисининг ўринбосари Усон Ниязбеков ўқ тегиб вафот этган.