Қирғизистонда охирги суткада коронавирус билан касалланган бир бемор вафот этди, яна 241 кишида COVID-19 аниқланди

Республика штаби ўтган сутка ичида Қирғизистонда Ўш вилоятида бир нафар бемор коронавирус юқтириш ортидан вафот этганини хабар қилди.

Шу билан пандемия бошлангандан бери коронавирусдан 1317 нафар киши киши вафот этди.

Бош штаб маълумотларига кўра, 16-декабрда коронавируснинг янги 241 ҳолати аниқланган. Янги юқтиришлар сони бўйича пойтахт яна етакчилик қилмоқда.

  • Бишкек - 73;
  • Чуй вилояти - 55;
  • Иссиқкўл вилояти - 38;
  • Ўш вилояти - 22;
  • Жалолобод вилояти - 19;
  • Ўш - 13;
  • Боткен вилояти - 12;
  • Талас вилояти - 6;
  • Норин вилояти - 3.

Шундай қилиб пандемия бошлангандан бери вирус юқтирганларнинг умумий сони 78151 нафарга етди.

Охирги суткада 403 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

Шунингдек, республика штаби 16 декабрь ҳолатига кўра 1845 нафар бемор Қирғизистондаги коронавирус билан касалхоналарда ётганлигини, улардан 92 нафари интенсив терапияда, яна 496 нафарининг аҳволи оғирлигини таъкидлади. Шунингдек, яна 2841 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

Тиббий ходимлар орасида коронавирус инфекциясининг янги 8  ҳолати аниқланди. Ўш вилояти, Боткен вилояти ва Чуй вилоятида бир нафардан шифокор. Пойтахтда коронавирус икки тиббиёт ходимида, Иссиқкўл вилоятида эса уч нафар шифокорла аниқланган.