Қирғизистонлик спортчи, кураш бўйича жаҳон чемпиони Айсулуу Тинибекова аёллар кураши бўйича Сербияда ўтган Жаҳон кубогини енгди. У финал курашида латвиялик Анастасия Григорьевани 14:0 ҳисобида мағлуб этди.
Курашчи қиз ярим финал мусобақисида россиялик Любовь Овчаровани 13:2 ҳисобида ютган. Шунингдек у 62 килограммлик вазнда руминиялик Крисца Тунде Инцени, чорак финалда туркиялик Кансу Аксойни енгиб чиққан.
Аёллар орасидаги курашда қирғизистонлик яна бир полвон қиз Айпери Медет қизи ҳам ярим финалга чиқди, Мээрим Жуманназарова эса финалга чиқди.
Сербия мамлакатининг пойтахти Белград шаҳрида ўтаётган жаҳон кубоги 12-декабрда бошланди. Унинг икки кунида дастлаб греко-рим курашининг спортчилари куч синашди.
Тинибекова — курашнинг эркин стилидаги полвони ва Осиёнинг уч карра чемпиони. У бунга қадар Олимпиада ўйинларига икки йўли иштирок этиб, аммо медал ололмай қолган. Энди у келаётган Олимпиада ўқинйларига қатнашмоқчи.
Спортчи қиз кураш бўйича 2019-йили сентябрда жаҳон чемпиони бўлган. Аввалроқ у UWWнинг дунёдаги энг кучли спортчи аёлларининг сафбошига чиққан. 2020-йилнинг бошида Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирда олтин медалини енгиб келган.
Шунингдек у жорий йилнинг 5-декабрида аёллар курашининг юлдузлари орасида ўтган United World Wrestling виртуал турнирида ғалабани қўлга киритган.