Раимбек Матраимов Қирғизистонда ўзининг бойлиги ва сиёсий таъсири билан машҳур. Хотинининг ижтимоий тармоқлари божхона ходимининг камтарона расмий маоши билан Матраимовлар оиласининг ҳашаматли турмуш тарзи ҳақида кўп нарсаларни айтиб беради.
Айни вақтда Матраимов ўз декларициясида Давлат божхона хизматидан олган кичик маошинигина кўрсатган.
«Чиройли яшашни ҳеч ким тақиқлолмайди!😍😍👍», деб ёзади Аманда Тургунова «Одноклассник»даги постларидан бирида.
Бу - олис саёҳатни, қимматбаҳо ҳаётни ёқтирган қирғиз аёлининг қуруқ гапи эмас. 2015-йилнинг апрелида эълон қилинган суратларда нафис кийинган Тургунова қиммат ресторанда, чиройли меҳмонхонанинг холлида тушган.
Тургунова айни ойда ундан ҳам экзотик ерлардан бир қатор суратларни эълон қилган: «FlyDubai» авиа компаниясининг рейсида «Dolce & Gabbana» брэндининг гулли костюмини кийиб, ёнига шунга ўхшаш гулли нафис либос кийган кичик қизи билан ўтириб, қимматбаҳо «Lexus SUV» автомобилининг «❤️❤️❤️ (севганидан) совға» олганини ишора қилади.
Тургунованинг «❤️» дегани муваффақиятли тадбиркор бўлса керак деган фикр туғилади. Аммо бундай эмас.
Унинг турмуш ўртоғи - Райимбек Матраимов, собиқ давлат амалдори. У 1990-йилларнинг охиридан бери турли давлат ишларида юриб, Давлат божхона хизматига дастлаб оддий нозир бўлиб ўрнашгани ҳақида маълумот бор. Бора-бора амалда юқорилаб, 2015-йили идоранинг раҳбар ўринбосарлигигача етган. Аммо унинг энг юқори хизматда турганда олган маоши 1000 доллардан ортмаган. Буни унинг топган даромад-мулки тўғрисидаги декларациялари ҳам тасдиқлайди.
«Азаттык» радиосининг, OCCRP ташкилотининг ҳамда «Клооп» медиасининг аввалги суриштирувлари Матраимов божхонада ишлаб турганда ноқонуний юқ ташиган карго империясини ҳимоя қилиб, бунинг учун йирик миқдорда мукофот олиб турагнини ошкор қилган.
Журналистлар ўз суриштирувларида Матраимовларнинг декларациясида бўлмаган Дубайдаги мулкини аниқлашган. У қайси пулга олингани номаълум. Шундай бўлса ҳам Қирғизистонда халқ ичида «Раим миллион» деб аталган собиқ божхоначининг оиласи қанча мол-дунё тўплаганини ҳеч ким билмайди. Уни хотинининг ва аввал унинг фарзандларини қараган аёлнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини текширганда Райимбек Матраимов божхонадаги хизматда турган вақтда унинг оиласи қандай қилиб оддий халқнинг тушига ҳам кирмаган бойликка чўмилиб яшаганидан далолат беради.
Бу суриштирувдаги кўп суратлар Тургунованинг «Instagram» ва «Odnoklassniki» тармоқларидаги саҳифаларидан олинган. Маҳфийлик қоидасини сақлаш учун қўлланувчининг исм-фамилияси кўрсатилмайди. Бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳлари олиб ташланди.
Суратларда Тургунова (ҳақиқий исми Аманда эмас, Уулкан), унинг фарзандларини боққан аёл ҳамда болалари қандай ҳусусий самолёда саёҳат қилиб, яхтада дам олиб, бизнес-классда нари-бери учиб-қўниб, дунёдаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналарда тўхтаганини кўриш мумкин. Шунингдек Тургунова «Dolce & Gabbana», «Louis Vuitton», «Chanel» деган брэндлардан сотиб олган кийим-кечегининг коллекциясини тез-тез тўлдириб, янгилаб турганини ёритади. Матраимов расмий хизматда турганда турмуш ўртоғи ижтимоий медиада эълон қилган қимматбаҳо кийим-кеча билан буюмларнинг қиймати 400 минг доллардан ортганини ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлди. У ҳам бир қатор люкс зебу зийнатларнинг суратларини эълон қилган, уларнинг қийматини била олмадик.
Тургунованинг ижтимоий тармоққа эълон қилган постидан уларнинг оиласи 2016-йили Дубайнинг осмонўпар биносининг 50-қаватида пентхаус квартира олганини далиллаш мумкин. У ўша квартиранинг ичидан олинган ўзининг ва фарзандларининг суратларини бир неча бор эълон қилган.
Матраимов божхона хизматидаги ишидан 2017-йили олинган. Аммо Тургунованинг энг охирги суратлари оиланинг пулини кўкка совирувчи саёхатлари давом этгани англашилади. У суратлардан журналистлар оиланинг Иссиқкўл бўйича дам олган жойни, у орқали Матраимовнинг криминал авторитет Қамчи Колбаев билан алоқасини аниқлай олишди.
Матраимов бу суриштирув бўйича унинг вакили орқали изоҳ сўраган илтимосга жавоб бергани йўқ. Хотини Тургунованинг ижтимоий медиадаги аккаунтлари унинг шахсий саҳифалари бўлгани сабаб, улар орқали комментарий сўрашга йўл берилмайди.
Аманданинг «ихчам дастурхони»
Журналистларнинг қўлига Матраимовнинг 2011-2017 йиллар оралиғидаги бойлиги ва даромади тўғрисидаги декларацияси келиб тушган. Ушбу ҳужжатларга кўра, у ўзи ва рафиқаси Бишкек ҳамда Ўш шаҳрида Совет даврида қурилган иккита квартирага эгалик қилади.
Бироқ, Турғунованинг ижтимоий тармоқлардаги постларидан у қандай уйларда: Ўш шаҳрининг марказидаги элита уйда ва Бишкекнинг «Алтин чарчи»деб аталган туманидаги пентхаусда яшаганини кўрса бўлади.
Ўш шаҳридаги катта уйни бир нечта постларда кўриш мумкин. Фотосуратларда унинг меҳмонлар учун тўкин дастурхон солгани, ховлидаги гулзорда тургани, чиройли кийинганлиги ва Япониядан келинган кучукчалар билан ўйнаётгани тасвирланган.
Матраимовларнинг Бишкекдаги ҳаёти ундан ҳам ҳашаматли кўринади. 279 квадрат метрлик пентхаус апартамент шаҳарнинг энг қиммат туманларидан биридаги бинонинг олтин тожи билан ясалган охирги қаватида жойлашган.
Тургунова кўплаб суратларида кўзни қамаштирган интерьернинг, оилавий тадбирларда гуллар, хаво шарлари билан безатилган квартиранинг фонида туради.
Ўшдаги уйи ва Бишкекдаги квартираси Райимбекнинг марҳум онаси Апиза Матраимова номига қайд қилинган. 2019-йили онаси вафот этганда Бишкекдаги квартира Райимбекнинг номига рўйхатга олинган. Ўшдаги саройни укаси Русланбек меросга олди.
Чет давлатларга сафар
Матраимовлар Қирғизистонда ҳашаматли мулкларга эга бўлгани билан, чет элларга саёҳатларни ҳам ёқтиради.
Журналистлар Тургунованинг 2015-йилнинг апрелидан бери бўлган саёҳатларини акс эттирган 100га яқин суратларини ўрганиб чиқишди. Уларнинг кўпида унинг ўзини, янги сотиб олган кийим-кечак, буюмларини, люкс жойларни ва интерьерларни кўриш мумкин. Бир неча суратда фарзандлари билан тушган. Аммо уларнинг бирортасида ҳам эри Райимбек кўринмайди. Шу сабабдан у ўша сафарларда хотини билан бирга бўлганми ёки йўқми номаълум.
Тургунованинг постлари у Туркия ва Дубайдаги беш юлдузли меҳмонхоналарни ёқтиришини, Мальдив ороллари каби олис экзотик жойлардаги дам олишларини акс эттиради.
Баъзан у суратларини саёҳатдан қайтиб келгандан кейин эълон қилгани сабаб, сафарнинг аниқ кунларини билиш қийин бўлди. Шундай бўлса ҳам, саналар унинг люкс ҳаётидан лавҳалар Райимбек Матраимов божхона хизматида турган вақтда ёки у ишдан олингандан кейинги вақтга тўғри келади.
Тургунова энг кўп қатнаган рейслардан бири Дубай. Аввалги журналистик суриштирув у ерда унинг молиявий манфаати бор эканини фош қилган.
У Дубайга қанча борса ҳам Амирликнинг энг қиммат, жумладан «Le Royal Méridien» ва «Atlantis the Palm» деган отелларида тўхтар эди. Аммо 2016-йилнинг ноябридан бошлаб Дубайдаги меҳмонхоналарга тушмайдиган бўлди.
Тургунованинг ижтимоий тармоқлардаги постлари унинг сирини очади. Қимматбаҳо интерьернинг фонидаги янги суратлар оила Дубайда янги мулк сотиб олиб бот-бот бориб туради деган фикрга олиб боради.
“Al Fattan”даги пентхаус
Матраимовларнинг данғиллама кошонаси ҳақидаги маълумотни «Фейсбук»ка оиланинг фарзандларини боқувчи аёл чиқарган. 2016-йили 7-ноябрда эълон қилинган постда Терезита деган аёл «хўжайиннинг янги кошонасига экскурсия» деган видео чиқарган. «Бу янги олинган уй» деб таништиради кенг майдонли апартаментни у аёл.
Кенга, нархи осмонга сапчиган апартаментни видеога олиб кўрсатаётган аёл: «Бу ошхона, - деб филиппинча баён қилади. – Бу биз овқатланадиган хона. Бу менинг хўжайинимнинг хонаси, бўлди, энди ортга қайталик, мен ўзим кўринишни истамайман».
«Бу мен қараган қизнинг хонаси, иккимизнинг каровати алоҳида», – деб тушунтиради у. «Бу икки ўсмир эркакнинг хонаси. Каттасиники ва иккинчисиники. Ҳар бирининг алоҳида каравати бор», - деб давом этади филиппинча у.
Геолокация техникалари Матраимовларнинг янги пентхаусу – Дубайнинг «Жумейра Бич Резиденси» (Jumeirah Beach Residence) туманидаги «Al Fattan Marine Tower» деб аталган кўзни қамаштирувчи бинонинг 50-қаватида жойлашганини аниқлашга имконият берди. Ўша ердаги бунга ўхшаш апартаментларнинг савдога қўйилган қиймати бир миллион доллар атрофида.
Тушунтирма: Хал қилинмаган муаммо
Матраимовларнинг Дубайдаги пентхауси – оиланинг Амирликлардаги биринчи мулки эмас. 2019-йилнинг ноябрида ошкор бўлиб кетган маълумот базасидан «Азаттык» радиоси ҳамкорлари билан Тургунова Дубайдаги мулкка камида 12 миллион доллар сарфлаганини ҳамда қурилаётган беш қават бинога номаълум қийматдаги маблағ солганини аниқлашган.
Бу маълумот - Тургунова билан турмуш ўртоғининг бойлиги уларнинг декларацияга қўшилган кичик даромадидан бир қанча кўп эканини далиллаган йирик фактлардан бири. Аммо қирғиз ҳукумати бунга жиддий эътибор қаратилмагандек.
2019-йили президент Сооронбай Жээнбеков Бирлашган Араб Амирлигига борганда ватандошлар билан учрашувида муҳолифатчи фаол Чолпон Абдрахманова Матраимовнинг янги ошкор қилинган Дубайдаги мулки ҳақида савол берган.
«Бундай пулни у қаердан олган, бу масала бўйича сизнинг позициянгиз қандай?» - деб савол қўйган Абдрахманова.
Жээнбеков унга қайта ўша мулкни излаб топишни таклиф қилиб жавоб қайтарган.
«Сен Дубайда турасан. Манзилини топиб, бориб кел. Шундай қилиб ёрдам бера оласан. Тушундингми? Албатта бориб кел», - деган Жээнбеков бу иш бўйича тергов олиб борилаётганини қўшима қилган.
Тергов юригизилган бўлса, унинг натижаси қандай бўлгани жамоатчиликка шу бўйича айтилмаган.
Иссиқкўлда
Тургунова яна бир ёқтириб, кўп қатнаган ер – дунёдаги тоғли кўлларнинг энг йирикларидан бири ҳамда Қирғизистондаги туризмнинг бешиги бўлиб саналган Иссиқкўл.
У 2015-йилдан 2019-йилнинг охиригача қирғиз юртидаги бойлар севган жойлардан бири «Karven 4-Season» дам олиш уйидан бир неча сурат қўйган. У ерда ВИП коттежни ижарага олиш сайёҳлик мавсумида бир күннинг ҳаққи 500 долларга баҳоланади.
Журналистлар геолокацияинг ёрдами билан Тургунова қайси коттежда дам олганини аниқлашган. Атрофдаги бошқаларникидан фарқли равишда, унинг коттежи бегона кўздан холи бўлиш учун девор ва жич ўсган дов-дарахт билан қуршалган.
Қоғоз турида бу дам олиш жойи Райимбек Матраимовнинг келини Динархан Алайчиевага тегишли. Бироқ Тургунова у ерга тинмай бориб турган.
2019-йилга қадар Тургунованинг ижтимоий медиадаги постларида «Карвен»даги вилла кўпроқ бўлса, коронавирус тарқалган бу йилги ёзда карантинни у бошқа бир ажойиб ерда ўтказгандек.
«Каганат» дам олиш жойи – Чолпон-Атадаги махсу бир гуруҳга кирган одамларгина яшайдиган, атрофи қуршалган ер.
Мухбирлар Тургунованинг ижтимоий медиага қўйган постларидаги геолокация орқали топган, хатто коттеж ҳам алоҳида ўралиб, хавфсизлик жиҳати қаттиқ қаралган.
«Каганат»ни қурган қурулиш компаниясининг вакили унинг эагаси криминал авторитет Камчы Колбаев эканини журналистларга атйган. Чолпон-Атанинг яна тўрт турғуни ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
«Ҳеч нарса бўлмайди»
Турғунованинг дабдабали саёҳатлари ва сотиб олган мулки, тўплаган бойилигининг кўпи эри божхона хизматида ишлаган вақтлари тўғри келади. Матраимов 2017-йили ишдан бўшатилганидан кейин жамоатчилик эътиборидан четда бўлиб келди. Бироқ, OCCRP ва унинг ҳамкорлари томонидан олиб борилган аввалги суриштирувлар шуни кўрсатдики, у божхона соҳасида хусусий бизнес империясини барпо қилиш билан машғул бўлган.
Жорий йилнинг октябрь ойидаёқ Матраимов дахлсиздек бўлиб туюлар эди. Парламент сайловида у қўллаган партия маррага иккинчи бўлиб келгани расмий эълон қилинган. Ўшанда собиқ амалдор ўз иттифоқчилари билан коалиция қуриб, қирғиз сиёсатига путур етказади деб таҳмин қилган.
Аммо сайловдаги оммавий равишда овоз сотиб олиш сабаб эл кўтарилди . Бир неча кун ичида президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиб, тартибсизликлар бошланиб, турли сиёсий кучлар ўртасидаги зиддиятлар ҳозиргача давом этмоқда.
Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров «коррупционерларни» ўғирлаган пулни қайтаришга чақирган. 20-октабрда қирғизистонликлар кутилмаган ҳодисага гувоҳ бўлишди: Матраимов ҳибсга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДК) офисига олиб кетилди.
Унинг тақдири бундан кейин қандай бўлиши номаълум. Уй қамоғига бўшатилишидан олдин собиқ амалдор давлат ғазнасига «жиноий ҳаракатлари» учун компенсация тўлашга ваъда берди (у айбини бўйнига олиб-олмагани ҳозиргача мавҳум). Шундан бери у ғазнага бир неча миллион сомдан бўлиб тўлаб ўтириб ўзи айтган пулни бир чеккадан қайтармоқда.
Жапаров интервьюларининг бирида «Матраимов қамоққа олинса, пулни мамлакатга қайта тўктириш мумкин бўлмай қолар эди» деб айтгани бор. «Қамалса ҳеч нарса бўлмасди, шунчаки камерада ётарди», - деган Жапаров.
«Шуни ҳисобга олиб сиёсий қарор қабул қилдик, пулни қайтарсин. У ноябрнинг охиригача икки миллиард сом (24 миллион долларга яқин пул) тўкиши керак. Шунинг учун уй қамоғига қўйиб юборилди», - деган президент вазифасини бажарувчи.
Аммо кузатувчилар Матраимов осон йўл билан қутилаётганини таъкидлашади. Жапаровнинг баёнотларининг ва коррупционерларга «иқтисодий амнистия» бериш ҳақидаги ваъдасининг ҳуқуқий базаси йўқдек кўринади. МХДҚ Матраимовнинг устидан тергов давом этаётганини билдирди.
8-декабрга қадар Матраимов олган масъулиятининг ярмига етмаган пулнигина тўккани маълум бўлди. Шунингдек у давлат хизматида ишлаб, кам маош олиб турганда тўплаган бойлиги қанча экани ҳеч қачон ошкор бўлмай қолиши ҳам мумкин.