Марказий сайлов комиссияси 14-декабрдаги йиғинда референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чиқимларининг сметасини қабул қилди. Унинг умумий қиймати деярлик 40 млн сомни ташкил қилди.
Бу пулнинг деярлик ярми «бошқа чиқимлар» учун деб кўрсатилган. «Транспорт чиқимларига» 9 млн сом сарфланса, унга яқин «Хизмат сафарларига» — 4,1 млн сом ишлатилади.
Бундан ташқари, «Ижара ҳаққи» ва «Соцфондга ажратиш» деган моддалар бор. Бу мақсадларга мамлакат бюджетидан 50 минг ва 163 минг сом олинади. «Маош» учун эса деярлик 1 млн сом бўлинади.
МСКнинг маълумоти бўйича референдум ўтказиш учун барча маблағлар республика бюджетидан молиялаштирилишини эслатиб ўтади.
«Ҳудудлардаги сайлов комиссияларига бу маблағларнинг мақсадли фойдаланишини назорат қилиш топшириғи берилди», — деб таъкидлаган Марказий сайлов комиссиясининг билдирувида.
Қирғизистоннинг бошқарув формасини танлаш бўйича референдум 2021-йилнинг 10-январига белгиланган. Референдум ўтказиш бўйича қонунни парламент икки кун ичида қабул қилган. 12-декабрга ўтар кечаси эса прездентнинг матбуот хизмати президентнинг вазифасини бажарувчи Талант Мамитов тегишли қонунга қўл қўйганини маълум қилган.
Шунингдек, айни шу 10-январь куни навбатдаш ташқари президентлик сайлови ҳам ўтади. Давлат раҳбарлигига 18 номзод курашади, улардан бири ўзининг сайловдан четлатиши бўйича қарорни Олий судга шикоят қилишини билдирди. МСКнинг маълумотига кўра, президентлик сайловига республика бюджетидан 549 млн сом сарфланади.
10-октябрда парламент депутатлари 2021-йилнинг бюджетидан 858,4 млн сомни сайлов тадбирларига бўлиш кўзда тутилган қонунни қабул қилган.
Референдум ва навбатдан ташқари президентлик сайловидан ташқари 2021-йили Қирғизистонда парламент сайлови ўтказиш режалаштирилмоқда. Демак, бунга бюджетдан ажратилган 269,4 млн сом сарфланиши мумкин.
Қирғизистондаги иқтисодий инқироз
Қирғизистонда коронавирус пандемияси бошланиб, 2020-йилнинг март ойида фавқулотда ҳолат ва фавқулодда вазият режими киргизилгандан бошлаб мамлакатнинг иқтисоди инқирозга юз тутган.
Аксарият кон қазувчи компаниялар шу кунга қадар ишламаяпти. Тоғ-кон металлургия профсоюзининг етакчиси Элдар Тажибаевнинг маълумотига кўра, беш мингдан ортиқ тоғ-кон, металлургия тармоғининг ходимлари ишсиз, ўлка тоғ-кон ишхоналарининг икки ой давомида ишламай туришидан 3 млн долларга яқин маблағдан қуруқ қолган.
Кузда Қирғизистондаги сиёсий инқирознинг бошланишига йўл очган 5-6-октябрдаги норозилик акцияларининг шароитида, биргина вақтда бир неча мамлакат ва халқаро молия институтлари иқтисодни қўллашга ва COVID-19 билан курашишга йўналтирилган донорлик ёрдамларини тўхтатган.
Айни вақтда октябрь ойидан бери доллар ва евронинг курси кўтарилгани кузатилмоқда. Миллий банк унинг оқибатларини бартараф қилиш учун валюта интервенциясини қўлланмоқда. Октябрда сомнинг курсини ушлаб туриш учун бир кун ичида рекорд даражада 42,4 млн сотилган.
Экспертлар айрим озиқ-овқат турларига бўлган баҳоларнинг кўтарилиб кетиши сабабларидан бири қатори доллар нархининг ўсишини айтишмоқда. Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича ўртача ҳисоб билан озиқ-овқатларнинг баҳоси 2019-йилнинг декабрига нисбатан 9,6%га ўсган. Ҳаммасидан ҳам кўп қанд (27,4%), ўсимлик ёғи (25%) ва янги маҳсулотларнинг (16,9%) баҳоси қимматлаб кетган.
Айни вақтда ҳукумат қирғизистонликларнинг солиқ тўловларининг ҳисобидан бюджетнинг даромад қисмини кўпайтиришни кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, Садир Жапаров бош вазир ҳамда президентнинг вазифасини бажарувчи бўлиб турганда иқтисодий амнистия эълон қилган. Унга кўра ноқонуний бойиган амалдорлар бир ойнинг ичида бу маблағларни бюджетга қайтариб бериши керак эди. Аммо қанча амалдор иқтисодий амнистиядан фойдаланганлиги ҳақида маълумт йўқ.