Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков 14-декабрда вилоят етакчилари билан онлайн-кенгаш ўтказди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди. Улар Қирғизистоннинг президентини сайлаш вақтида жамоат тартибини сақлаш масаласини муҳокама қилишди.
Кенгашманинг давомида вазир ҳар бир сайлов участкасига бир нафардан милиция ходими бириктирилсин деган кўрсатма берди.
«Республика бўйича 2420 сайлов участкаларида жамоат тартибини 11 000га яқин милиция ходими таъминлайди. ИИВнинг барча бўлимлари сайлов бюллетенларини тайёрлаш ҳамда уни етказиш вақтида хавфсизлигини таъминлайди»,— деб билдирди Ниязбеков.
Шунингдек вазир, милиция хизмати сайлов комиссияларининг ички ишларига аралашишига ҳаққи йўқ эканини таъкидлаб ўтди.
«Жамоат тартибини сақлаш бўйича олдини олиш ва тушунтириш ишларини ҳар доим ўтказиш зарур. Милиция ноқонуний ишларга тўсиқ қўйиб, Қирғиз Республикасининг қонунларига кўра тезкор чораларни кўриши керакю Ҳуқуқ бузарликларни ва жиноятчиликнинг олдини олиб, олдига қўйилган топшириқларни аниқ бадариб, халқнинг ишончини оқлаб, энг асосийси сиёсатдан олис бўлиши керак», — деб таъкидлади Улан Ниязбеков.
Шунингдек, у сайловга боғлиқ барча ускуналарни ва ҳужжатларни сақлаш жавобгарлиги Қирғизистон ИИВнинг бўлимиларининг, шаҳар, туман бошқармаларининг бўлим етакчиларига юклатилгани айтилди.
Навбатдан ташқари президентлик сайлови 2021-йилнинг 10-январига белгиланган. Номзодларнинг тарғибот ишлари расман 15-декабрда бошланиб, 9-январга— овоз бериш олдидаги тинчлик кунигача давом этади. Бугунги кунда 18 нафар номзод рўйхатдан ўтган.