Қирғизистонда коронавирусдан бир нафар бемор вафот этди, яна 327 кишида коронавирус аниқланди

355

Ўтган суткада бир нафар бемор Жалолобод вилоятида коронавирус билан вафот этди Касалхоналарда даволанаётган 90 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, яна 590 нафарининг аҳволи оғир экани маълум қилинди.

Шунингдек республика штаби 11 декабрда Қирғизистонда коронавируснинг янги 327 ҳолати қайд этилганлигини хабар қилди. Коронавирус билан касалланганлар орасида 12 нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 113
  • Иссиқкўл вилояти - 69
  • Чуй вилояти – 45
  • Жалолобод вилояти – 33
  • Боткен вилояти - 20
  • Ўш вилояти – 18
  • Талас вилояти - 13
  • Ўш шаҳри – 10
  • Норин вилояти - 6.

Шу билан бирга охирги суткада коронавирусдан 447 нафар бемор тузалди — уларнинг орасида 11 нафар тиббиёт ходими бор.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 76 718 нафарга етди. Унинг ичидан 69 341 нафари тузалиб, 1 307 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 2 263 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек  2 955 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.