МХДҚнинг матбуот хизмати Ер ресурслари бўйича давлат агентлигинин директори Канибек Ботобаев 7-октябрда қўлга олиниб, тергов қамоғига киргизилганини хабар қилди. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, Ботобаев қўл остида ишлаган ходимлардан ноқонуний пул тўплаб олишда гумон қилинмоқда.
МХДҚдан Ботобаев коррупция факти бўйича судгача терговнинг асносида қўлга олинганини таъкидлашди.
«“Кадастр” давлат ишхонасининг ҳудудий бўлимларининг раҳбарларидан ноқонуний пул маблағини олиш бўйича доимий коррупция схемаси аниқланган», — деб айтилади билдирувда.