Финпол: Ўшдаги автомактабнинг бири бюджетга 2 млн сомга яқин зарар етказган

336

Молия полицияси солиқ тўлашдан қочган автомактабларнинг коррупция схемасини аниқлади. Бу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра биргина автомактабдаги коррупциядан давлат бюджетига зарар қарийб 2 миллион сомни ташкил этган.

Ушбу схема  Ўзган ва Қорақулда туманларидаги автомактаблардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олган курсантлар бўйича маълумотлар билан Давлат солиқ хизмати бошқармаси берган маълумотларни солиштирганда аниқланган.

Мазкур факт судгача терговга олиниб, тергов амаллари давом этмоқда. Шунингдек муассаса ҳудудларда шу каби фактларни аниқлаш ишлари олиб борилишини таъкидлади.

Бунга қадар финпол Ҳисоб палатасининг Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятлари бўйича назоратчиси бюджетдан 13 млн сомга яқин маблағни ноқонуний ўзлаштириб олишда гумон қилиниб қўлга олинганини хабар қилган. Гумондор Ўш шаҳар судинининг қарори билан икки ойга қамоққа олинган.