Республика штаби ўтган кеча-кундузда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этганини хабар қилди. Уларнинг бири Чуй вилоятида, иккинчиси Бишкекда вафот этди.
Жами бўлиб мамлакатда пандемия бошлангандан бери 1297 нафар киши COVID-19 юқтириб вафот этди.
Шунингдек охирги суткада коронавируснинг янги 293 ҳолати аниқланган. Юқтириш ҳолатларининг аксарияти пойтахтда тасдиқланган.
- Бишкек - 121;
- Чуй вилояти - 63;
- Иссиқкўл вилояти - 40;
- Жалолобод вилояти - 30;
- Боткен вилояти - 12;
- Талас вилояти - 11;
- Ўш вилояти - 5;
- Ўш - 4;
- Норин вилояти - 1.
Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 75 395га етди. Унинг ичидан 67 400 нафар бемор тузалиб, 1 297 киши вафот этди.
Тиббиёт ходимлари орасида CОВИД-19 инфекциясининг янги 12 ҳолати аниқланди.
Охирги суткада 10 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб 3980 нафар шифокорда коронавирус тасдиқланди, уларнинг 3679 нафари шифо топди.
Бугунги кунда касалликдан 2 520 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 11 киши оғир аҳволда. Шунингдек 3 355 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.