Кураш бўйича жаҳон чемпиони Айсулуу Тинибекова аёллар курашини юлдузлари орасида ўтган United World Wrestling виртуал турнирида ғолиб бўлди. Овоз бериш United World Wrestlingнинг инстаграм саҳифасида ўтиб, унга 16 спортчи қатнашган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Тинибекова Ҳиндистоннинг таниқли спортчиси, Олимпиада-2016 ўйинлари иштирокчиси Винеш Пхогат билан бирга финалган чиққан. Овоз беришга деярли 292, 896 одам қатнашган. Тинибеков ўз фойдасига 170 мингдан ортиқ овоз йиғиб, бу овоз берганларнинг 58%ни ташкил қилган.
Тинибекова — эркин кураш полвони ва Осиёнинг уч марта чемпиони. У икки марта Олимпиада ўйинларида қатнашиб, бироқ медал ололмаган. Энди келаётган Олимпиада ўйинларида иштирок этмоқда.
Тинибекова кураш бўйича 2019-йили сентябрда жаҳон чемпиони бўлган. Аввалроқ у UWWнинг дунё бўйича энг яхши полвон қизлари рўйхатининг олдинги ўринига чиққан. 2020-йил бошида Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирнинг олтин медалини қўлга киритган.