Матраимов Молия вазирлигининг махсус ҳисобига 688,7 млн сом ўтказди

317

Молия вазирлигининг матбуот хизмати муассасанинг ҳисобига Райимбек Матраимов 688,7 млн сом ўтказганини «Клооп» мухбирига билдирди.

«Бошида маблағларни ҳар куни ўтказиб турган, ҳозир эса икки кунда бир бўлмоқда. Тўловлар қачон бўлаётганини аниқ айтолмаймиз, чунки операцияларни соат 16:00гача амалга оширса бўлади», — деб билдиришди муассасадан.

Вазирлик Матраимовдан олинган маблағлар ҳозирча ҳеч қаерга сарфланмаганини қўшимча қилди. Уларни қаерга сарфлаш ҳақидаги қарорни ҳукумат қабул қилади.

Матраимов берадиган миллиардлар

КМК ходимлари Матраимовни 20 октябрда қўлга олган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат ходимлари 2016 йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемаси тузиб ишлаб келишган.

Лекин шу куни Матраимов уйига чиқарилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан келишиб, 2020-йилнинг охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлашга ваъда берганини билдирган.

Матраимов 2 млрд сом тўлаши бўйича 4 ноябрда Садир Жапаров ҳам айтган. Жапаров ўша вақтда президент вазифасини бажарган. У Матраимов бу маблағларни 2020 йилнинг ноябри охиригача тўлайди деб айтган.

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ бўйича журналистик суриштирувнинг асосий фигурантларидан бири.