АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу ва ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев 3 декабрдаги видеоконференцияда икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилишди. Элчи уюшган жиноятчилик билан курашишда Американинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Қирғизистонга кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
«АҚШнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уюшган жиноий гуруҳларнинг йирик фаолларини ўрганишда ва жавобгарликка тортишда, уларнинг халқаро халқаро жиноий тузумларини тўхтатишга, тугатишга кўмаклашишга тайёр», — деди Доналд Лу.
Бундан ташқари, АҚШ Қирғизистоннинг Конституциясини янги лойиҳасини Венеция комиссиясининг таҳлилига юбориш қарорини қўллашини таъкидлади.
Казакбаев ўз навбатида ўлкадаги воқеалар ҳақида АҚШ элчилиги маълумотларини аҳамиятли эканини айтди.
«Сиёсий тизимнинг инклюзивилигини бундан кейинги ривожланишига, демократик институтларнинг ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамланишига йўналтирилган радикал ислоҳотларни ўтказиш бўйича биргаликда ишлаш ҳақида ўзаро тушуниши етарли», — деб билдиришди ТИВда.
АҚШ элчилиги Конституциявий ислоҳотлар ҳақида
АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги 27 ноябрда ўлкадаги Конституциявий реформа ҳақида маълумот берган. Элчилик президентликка номзодларнинг конституциявий реформа ўтказишни ортга жилдириш таклифини қўллашини таъкидлаган.
«Конституцияга киритиладиган ўзгаришларнинг ҳаммасини қирғиз халқи жамоатчилик муҳокамасидан кейин ҳал қилиш керак. Конституциявий кенгаш фуқаровий жамият, оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакилларидан иборат кенг таркибнинг овози бўлиши керак», — деб айтилади билдирувда.
1 декабрь куни АҚШ элчилиги твиттер аккаунтида собиқ божхона ходими Райимбек Матраимовнинг ишига изоҳ берган.
«АҚШ элчилиги МХДҚнинг Матраимовни ишини текширишига энди коррупциялашган шериклари киради деб таъкидлайди. Тергов ва жавобгарликка тортиш уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ва қирғиз халқининг нонини ўғирлаганларни адолатли жавобгарликка тортишга шароит яратади», — деб айтилади маълумотда.
Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ бўйича журналистик суриштирувнинг асосий фигурантларидан бири.