Moderna компанияси COVID-19га қарши 94,1%лик самарали вакцина чиқарди

331

АҚШнинг Moderna биотехника компанияси COVID-19га қарши вакцина синовининг натижаси ҳақида расмий маълумот берди. Унга кўра, вакцинанинг коронавирусга қарши самаралилиги 94,1%ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Moderna компаниясининг вакцинаси COVID-19нинг оғир ҳолатларини олдини олишда 100% самара бергани айтилмоқда.

Вакцинанинг учинчи фазадаги синовига 30 минг киши қатнашган. Уларнинг ичидан 196 кишига коронавирус инфекцияси юққан — унинг 185га плацебо, 11 кишига вакцина қўлланилган.

Ҳозирда Moderna ўзининг вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун АҚШнинг озиқ-овқат енгил саноати ва медикаментларни санитар назорат бошқармасига ва Европа тиббиёт агентлигига мурожаат қилди. Мурожаатнинг асосида вакцинанинг хавфсизлиги ва самаралилиги текширилади.

«Бизда жуда ҳам самарали вакцина бор деб ишонамиз. Ҳозир бизда буни тасдиқлаган маълумотлар бор», — деб билдирди Moderna компаниясининг бош санитар инспектори Тал Закс «Al Jazeera» нашрига.

Бу вақтгача Американинг Pfizer корпорацияси германиялик BioNTech компанияси билан биргаликда коронавирусга қарши чиқарган BNT162b2 вакцинанинг учинчи босқичдаги синови 90 фоиз самара берганини маълум қилган. Компаниялар 2020-йилнинг охиригача вакцинанинг 50 миллион, 2021-йили 1,3 млрд доза чиқармоқчи.

Жонс Хопкинс Университетининг маълумоти бўйича дунё бўйича умумий 63 млн 236 минг 891 одам коронавирусга чалинган. Улардан 1 млн 467 минг 988 киши вафот этган.

Муаллиф: Хонзадахан Тахиржан қизи