«Клооп»нинг Чотқолдаги мухбирининг сўроғи. Таҳририят Бош прокуратурага шикоят қилди

414

«Клооп Медиа» жамоат фондининг юристи Фатима Якупбаева 27 ноябрда «Клооп»нинг Чотқол туманидаги мухбирини сўроққа чақирган милиционернинг ҳаракатларидан Бош прокуратурага шикоят қилган. Журналист Каниш-Кия қишлоқ кенгашининг мажлисини тасвирга олгани учун сўроққа чақирилган.

Терговчи журналист Аскарбек Мирзабековнинг телефонидаги шахсий ёзишмаларни ўқиб, мухбир Youtube-каналига жойлаган йиғиннинг видеосини ўчиртирган — бу ноқонуний ҳаракат.

Бош прокуратурага шикоят

“Жалолобод вилоятидаги Чотқол ТИИБнинг терговчиси Жабайкуловнинг ҳаракатлари Мирзабековни ва «Клооп Медиа» жамоат фондининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузди, сабаби Мирзабековнинг телефонида сақланган фото ва видео «Клооп Медиа»нинг топшириғи билан олиниб, сақланган. Улар тоғ конларидаги ноқонуний кўринишлар ҳақида маълум қилиш ниятида тасвирга олишган”, — деб ёзилган шикоятда.

Бундан ташқари, терговчининг ҳаракатлари инсон ҳуқуқларини бузмоқда.

Сўроққа чақириш

«Клооп»нинг мухбири Аскарбек Мирзабеков 25 ноябрда сўроққа чақирилган. Мирзабеков сўроққа борганда терговчи унинг, экоактивист Бакит Турганбаевни ва оператор Калийбек Нурдинов устидан Каниш-Кия қишлоқ кенгашининг 21 депутати МХДҚга, туман прокуратурага ва милицияга ариза ёзишганини айтган.

Унга Каниш-Кия қишлоқ кенгашининг депутатлари, олтин ишлаб чиқарган компания вакиллари, турғунлар ва маҳаллий фаоллар қатнашган йиғинда бизнинг мухбир Мирзабеков тасвирга олган лавҳа сабаб бўлган. Йиғинда яшовчиларнинг қишлоқ кенгашининг депутатлари олтин ишлаб чиқаришда цианиддан фойдаланишга рухсат берган қарорни бекор қилиш талаби муҳокама қилинган.

Мирзабеков 25 ноябрда сўроққа борганда Марат Жабайкулов исмли терговчи ариза билан таништириб, бироқ қайси модда билан судгача бўлган текширув очилганини маълум қилган эмас. Сўроққа Мирзабековдан ташқари оператор Нурдинов ва қишлоқ кенгашининг икки депутати борган.

Бироқ депутатлар қайси иш бўйича сўроққа чақирилишганини билмаслигини ва Мирзабековнинг устидан шикоят қилишмаганини айтишган.

Мирзабековнинг айтишича, Жабайкулов сўроқ вақтида ундан йиғинда тасвирга олган лавҳани кўрсатишни талаб қилган. Терговчи журналистнинг Whatsapp мессенжеридаги ёзишмаларни ўқиб, Youtube-каналига жойланган лавҳани ўчиртирган.

«Телефонни олиб кел» деб, «видеони кўрсат» деди, «Чотқол муаммоси» деган Whatsapp группага кириб текширди. «Ийгилик Тургуналиев билан яқин алоқада экансан» деди. Видеоларни кўриб телефонига тортиб олди. “Шуни асосида ишга қўшаман, менинг номим «Чотқол муаммоси» гуруҳида аталса биринчи сени ушлаймиз», — деб сўроқ ҳақида айтиб берди Мирзабеков.

Терговчи Жабайкулов билан боғланганимизда у изоҳ беришдан бош тортди. Кейинчалик Жалолобод ВИИБнинг матбуот хизмати расмий билдирув берди. Унда Каниш-Кия қишлоқ кенгашининг депутатлари 26 сентябрда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза билан мурожаат қилишгани ёзилган.

Милициянинг версияси

Аризада Каниш-Кия қишлоғининг турғуни Бакит Тургуналиев ижтимоий тармоқларда «Чотқол муаммоси» ва «Свои» номли гуруҳларни очиб, «халқ номидан» депутатларни «тилга олиб бўлмас сўзлар билан аниқланмаган маълумотларни айтиб қоралаб ёзгани» айтилган.

Шунингдек, депутатлар Мирзабеков билан оператор Нурдинов йиғинни тўлиқ тасвирга олишганини айтишган. Депутатлар мажлисдаги аниқланмаган маълумотлар уларнинг обрўсига путур етказганини айтишган. Бундан ташқари, депутатлар бу «маълумотлар одамлар орасида фикр келишмовчиликка, провокацияга олиб келиб, фирмаларнинг ишини тўхтатиш учун халқни провокацияга ундамоқда» деб ҳисоблашади.

Депутатлар «гуруҳдаги айрим одамларга» нисбатан юридик баҳо бериб, қонун доирасида чора кўришни сўрашган.

Чотқол ТИИБида «Ҳукумат вакилини қўрқитиш ёки унга нисбатан зўравонлик» моддаси асосида судгача текширув иши очилган. Вилоят милициясининг матбуот хизмати Мирзабеков гувоҳ қатори сўроққа чақирилганига ишонтиришди.

Ҳуқуқ тартибот органлари Мирзабековнинг шахсий ёзишмаларини ўқиган эмас ва ютуб каналидаги лавҳани ўчиришга буйруқ бермаган деб билдиришди. Тергов томонидан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар бўлмаганини маълум қилишди.

Лекин Мирзабеков йиғинда олинган видеони Youtube каналига жойлаб фақатгина илова орқали кўриш мумкинлигини айтди. Видеонинг иловасини у Тургуналиевга берган, кейин уни гуруҳга юборишган — бироқ унда провокацион маълумотлар ва чақириқлар бўлмаган дейди.

Цианид, чотқолликлар ва журналистларнинг сёмкаси

Видеога олинган Қанишқия қишлоқ кенгашининг мажлиси 27 августда бўлган. Унга Чотқол туманининг яшовчиларидан иборат «Чотқол муаммоси» гуруҳи, маҳаллий депутатлар ва «Вертекс Голд Компани», «Чаарат ЗААВ», «Кичи Чаарат» олтин қазиш компаниясининг вакиллари қатнашган.

Йиғинда фаоллар «Вертекс Голд Компани» ва «Чаарат ЗААВ» фирмалари олтинни цианид фойдаланиш билан ишлаб чиқаришга рухсат берилган қишлоқ кенгашининг олдинги қарорини бекор қилишни талаб қилишган.

Шунингдек турғунлар «Кичи Чаарат» томонидан ҳудуддаги Кўк-Дўбў ер участкасига «экология қоидаларини қўпол бузиш билан қурилган» қолдиқларни сақловчи жойдан тежалган 60 миллион доллар ҳақидаги маълумотни очиқлашни талаб қилишган.

Йиғинда уч компаниянинг вакили олтин ишлаб чиқариш технологияси ҳақида маълумот бериб, яшовчиларнинг саволларига жавоб беришга ҳаракат қилишган.

«Чаарат ЗААВ» компаниясининг вакили ишлаб чиқаришда цианиддан кам миқдорда фойдаланилишини тасдиқлаган. Қолган икки компаниянинг вакиллари технологияни сиртдан айтиб беришган.

Шу сабаб турғунлар норози бўлиб, компаниялардан ишлаб чиқариш усули ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатишни талаб қилишган. Маҳаллийлар олтин қазиб олингандан кейин қандай зарарли моддалар ҳавога ва тупроққа, экологияга ажралиб чиқишини очиқлаб беришни исташган.

Қанишқия қишлоқ кенгашининг депутатлари йиғилишни 10 сентябрда давом эттиришга келишиб, тарқалишган.

Бироқ мажлисдан кейин депутатларнинг бири Мирзабеков билан уришиб кетган. Мирзабековнинг айтишича, депутат тасвирга олинган видеони «монтаж қилмай, олдин унга кўрсатиб, кейин жойлашни» талаб қилган. Бироқ қонун бўйича қишлоқ кенгашининг депутати журналистларга бундай талабларни қўйишга ҳаққи йўқ.