Иссиқкўл вилоятининг етакчиси йўл ҳалокатига учраб, касалхонага тушди

352

Иссиқкўл ВИИБининг матбуот хизмати вилоят раҳбари Элчибек Жантаев Бишкек — Торуғарт йўлида автоҳалокатга учраганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, Жантаевнинг хизмат машинасини бошқариб кетаётган 24 ёшдаги ҳайдовчи рулни бошқаролмай, машина ағдарилиб кетган.

Ҳозирда Жантаев Балиқчи шаҳар касалхонасида даволанмоқда, унинг аҳволи қониқарли экани айтилди.

Мазкур факт Балиқчи ШИИБда рўйхатга олиниб, милиция суд-техник экспертизаси тайинланди.