Рэпер Бегиш қўшиқчи Абир Касенов билан бирга «Алданма халқим» номли қўшиққа клип олишди. Хонандалар сиёсий вазият Қирғизистонга қандай таъсир этгани ҳақида куйлаб, ҳукуматни ўлкани талон-тарож қилишни тўхтатишга ва ҳақиқатни тиклашга чақирди.
Бу Бегишнинг репертуаридаги ўлкадаги сиёсий вазият ҳақидаги биринчи қўшиғи эмас. У 2020 йилнинг май ойида «Сиёсат» деган қўшиқнинг клипини чиқариб, унда коррупция, коронавирус, сайловдаги овоз сотиш ва ўлкадаги бошқа муаммолар ҳақида куйлаган.
Жапаров, сиёсий инқироз ва конституциявий реформа
2020 йилнинг 5 октябридаги оммавий норозилик акцияларидан кейин Қирғизистонда ҳукумат алмашиб, сиёсий инқироз бошланган. Шунда минглаган фуқаролар Бишкекнинг марказий майдонига йиғилиб, парламент сайловининг натижасини бекор қилишни талаб қилишган.
Сайлов куни ва унгача бўлган ташвиқот вақтида гувоҳлар, ОАВлари ҳукуматнинг «Биримдик», «Қирғизистон» ва «Мекеним Қирғизистон» партиялари томонидан қонунбузарликлар бўлганини айтишган.
Сайлов натижаси бекор қилингани билан айрим амалдорлар тартибсизликлар вақтида айрим хизматларни ноқонуний эгаллаб олган ҳолатлар бўлган.
Қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров премьер-министрнинг хизматини эгаллаб, кейин президентнинг истеъфосига эришиб, унинг вазифасини бажарувчи бўлган.
*Жапаров 14 ноябрда президентлик сайловига қатнашиш учун эгаллаган хизматидан бош тортган. Президентнинг вазифасини раис Талант Мамитов, премьернинг вазифасини эса биринчи вице-премьер Артём Новиков бажармоқда.
Талант Мамитов — Садир Жапаровнинг яқин сафдоши. 2012 йили Жапаров, Ташиев ва Мамитов ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракати учун судланишган — улар бошлаган митингчилар Оқ уй тўсиғидан ўтиб, кузатувдаги объектнинг ҳудудига киришга ҳаракат қилишган.
Президентнинг вазифасини бажарган вақт давомида у ўзининг бир гуруҳ тарафдорларини янги лавозимларга тайинлаб, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилишга эришган. Халқ орасида бу ҳужжат «Ханституция» деган ном олган.
Лойиҳанинг ўзида аниқ бўлмаган таърифлардан фойдаланилган — масалан, «одоб-ахлоқ» каби сўзлар. Шу сабаб давлат раҳбарининг имкониятлари кенгайган. Масалан, президент чақирадиган «халқ қурултойи»ни киритиш таклиф қилинган. Қурултойнинг қарорлари «таклиф» турида бўлади — у ҳукумат аъзоларини ишдан бўшатишни таклиф қилолмайди.
Президентнинг қулида фақат қурултой бўлмайди, у министрлар кабинетини бошқариб, министрларни ва кўплаган давлат қўмиталарининг етакчиларини тайинлай олади. Давлат раҳбари икки муддат бошқариш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, у қонун лойиҳасини таклиф қила олади.
Шунингдек, таклиф қилинган тузатишларда инсон ҳуқуқларига хавф соладиган, ОАВларига босим ўтказиш ва цензура киритиш ҳолатлари борлиги аниқланган.
Янги Конституцияни қабул қилиш референдумини 2021 йилнинг 10 январида, президентлик сайлови билан бир кунда ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Фуқаровий жамият, халқаро ташкилотлар ва юристлар парламент Конституциясининг янги лойиҳасини таклиф қилиш учун депутатлардан имзо йиғаётганда бир қанча қонунларни бузганини айтишмоқда. Бунинг сабаби — олтинчи чақирилишнинг депутатларини ишлаш муддати тугаган ва улар бундай масалалар бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эмас.