Акилбек Жапаров: Конституциянинг янги лойиҳасини президент аппарати ишлаб чиқди

989

Яқинда Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаб кетган парламент депутати ва Конституциявий кенгаш аъзоси Акилбек Жапаров президентнинг ваколатлари бир қанча кўпайтирилган Конституциянинг лойиҳаси ким томонидан ишлаб чиқилганини айтиб берди.

«Уни президент маъмурияти, адлия вазирлиги ва ҳукумат ишлаб чиқди. Бироқ олдин Садир Нуркожоевич бу Конституцияда кўрсатилган ўз таклифларини айтган. Гап ҳукумат бошида президент туриб, суд ҳукумати мустақил бўлиб, депутатларнинг сони 90, уларнинг орасидан 35 нафари бир мандатли тизим, қолган 55 нафари партиявий тизим билан сайланиши ҳақида [бўлган]», — деди Жапаров.

Олдинроқ президентнинг ваколатлари максимал кўпайтирилган лойиҳага Садир Жапаров аралашганини депутат Канат Исаев ҳам айтган — у тузатувчиларга қарши чиққан. Конституциянинг янги лойиҳасига қарши чиққанлар орасида юристлар, ҳуқуқ мутахассислари, «Конституциянинг отаси» деб аталган депутат Ўмурбек Текебаев, Дастан Бекешев, Канибек Иманалиев ва бошқалар бор. Собиқ президент Роза Отунбаева ҳам лойиҳага қарши чиққан.

Президентнинг вазифасини бажарувчининг матбуот хизмати яқин орада лойиҳанинг муаллифи ким эканини айтишини билдирган, бу ҳақда Садир Жапаров ҳам айтган. У ўзи таклиф қилаётган Конституциянинг вариантига қарши чиқаётган онабошининг юзини очишга ваъда берган.

Лойиҳа муаллифлари қатори кўрсатилган 80 депутатнинг ичидан кўпи бу ҳужжатни кўришмаганини ёки уни ўқишмаганини айтиб, имзони қайтариб ола бошлашган. Ҳужжатнинг ўзида муаллиф қатори кўрсатилган Бектур Зулпиев ҳам лойиҳани ёзишга аралашмаганини билдирган.

Лойиҳани қўллаётган томон ҳам бор — улар «Мекеним Қирғизистон», «Биримдик» ва «Қирғизистон» партияларидан депутатликка номзод бўлиб сайловга отланган депутатлар.

Конституциянинг янги лойиҳаси

Парламентнинг 80 депутати 17 ноябрда Конституциянинг янги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу бўйича референдумни 2021 йилнинг 10 январида президентлик сайлови кунида ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Конституцияга тузатиш киритишни президентликка номзод Садир Жапаров таклиф қилган. Жапаров биринчи марта Конституцияга қандай ўзгартиришлар киритишни исташини айтгандан бошлаб, юристлар бу тузатишлар эмас, Конституцияни алмаштириш дейишган. Шунингдек, парламентнинг олтинчи чақирилиши бундай муҳим қонун лойиҳаларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Конституциянинг янги лойиҳасида аниқ бўлмаган таърифлардан фойдаланилган — масалан, «одоб-ахлоқ» каби сўзлар. Шу сабаб давлат раҳбарининг имкониятлари кенгайган. Масалан, президент чақирадиган «халқ қурултойи»ни киритиш таклиф қилинган. Қурултойнинг қарорлари «таклиф» турида бўлади — у ҳукумат аъзоларини ишдан бўшатишни таклиф қилолмайди.

Президентнинг қулида фақат қурултой бўлмайди, у министрлар кабинетини бошқариб, министрларни ва кўплаган давлат қўмиталарининг етакчиларини тайинлай олади. Давлат раҳбари икки муддат бошқариш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, у қонун лойиҳасини таклиф қила олади.

Бундан ташқари, таклиф қилинган тузатишларда инсон ҳуқуқларига хавф соладиган, ОАВларига босим ўтказиш ва цензура киритиш ҳолатлари борлиги аниқланган

Масалан, янги Конституциянинг 23-моддаси қуйидагича айтилади:

Қирғизистон Республикасида бутун танилган диний қадриятларга, Қирғизистон халқининг урф-одатлари, халқаро стандартларга қарма-қарши бўлган нашрлар, уларнинг ичида электрон нашрлар, кўнгилочар ва жамоатчилик тадбирлари тақиқланади.

Мазмуни Қирғизистон халқининг маданиятига ва халқнинг иймонига зарар келтириши мумкин бўлган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида тарқатишга қонуний тақиқ қўйилади ёки чекланади.

Шунингдек, «оммага танилган диний қадриятлар ва урф-одатлар» деб аниқ нима ҳақида айтмоқчи бўлгани ва уларни ким аниқлашини қонун лойиҳасининг ташаббусчилари аниқлашган эмас.