Галина Байтерек: Унча оғир жиноят қилмаганлар ва оғир касалларга шафқат қилинди

335

Президентнинг вазифасини бажарувчини матбуот котиби Галина Байтерек шафқат қилиш ҳақида Садир Жапаров қўл қўйган фармони бўйича маълумот берди.

«Шафқат қилиш бўйича икки мингдан ортиқ мурожаат тушди. Натижада президентнинг фармони чиқди, унга кўра 200дан ортиқ фуқарога амнистия берилди. Булар оғир жиноят қилмаган фуқаролар. Бундан ташқари, амнистия олганларнинг орасида аёллар, вояга етмаганлар ва оғир аҳволдаги фуқаролар бор», — деб билдирди Байтерек. Унинг айтишича, амнистия бериш давом этади.

Садир Жапаров президент вазифасини бажарганда қамоқдаги 230 кишига амнистия беришга улгургани ҳақида Жазони ижро этиш давлат хизмати билдирди. Бундан ташқари, қамоқдаги 38 одамнинг жазо муддати қисқаргани маълум бўлди.

Умумий амнистия бериш масалалари бўйича котибиятга 1 800дан ортиқ ариза тушган.