Ҳукумат 100 минг сомгача кредити бор одамларни уч ойлик муддатга насия фоизларини тўлашдан озод қилишга қарор қилди. Садир Жапаров тегишли қарорга премьер-министр ва президент ваколатларини топширгунча 13 ноябрда қўл қўйди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирди.
Қирғизистон банкларидан 2020 йилнинг 1 октябригача 100 минг сомгача миқдорида насия олганлар, жорий йилнинг декабрь, келаси йилнинг январь, февраль ойлари учун қўшимча фоизли тўловлардан бўшатилади.
«Бу қарор COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси шароитида эпидемиологик ва ижтимоий вазиятни ҳисобга олиб қабул қилинди. Қарорга кўра, агар насия олувчининг 100 000 (юз минг) сомгача миқдорда бир неча жойдан олса, фоизлар танланган насияларнинг бири бўйича тўлаб берилади», — деб аниқлик киритишди ҳукуматдан.
Ҳукумат раҳбарининг топшириғига кўра, Миллий банк 1 декабргача кўрсатилган фоизларни субсидия қилиш ҳақида шартнома тузиш учун молия-кредит ташкилотларини аниқлаб, рўйхатни Молия вазирлигига ўтказиб беради. Шунингдек, Миллий банк олинган маълумотларнинг ишончлилиги ва олинган субсидиялардан самарали фойдаланишини назорат қилиши керак.
Молия вазирлиги ҳар ойда 5 иш куни ичида насия олганларнинг янги реестри маълум бўлгандан кейин кўрсатилган банкларга субсидияларнинг тахминий суммасини ўтказиб туради.
Миллий банк маълумоти бўйича ҳукумат томонидан субсидияланувчи кредит бўйича фоизларнинг умумий суммаси, «ислом молия принципларига мувофиқ», тахминан 1,2 млрд сомни тузади.
Шунингдек Миллий банк кредит олувчиларга насия бўйича фоизларни тўлашдан озод қилинган насия олувчиларнинг реестрига киритиш 5 декабргача банкларга мурожаат қилишни таклиф қилади.
Ҳукумат билдиришича, бу масалани Норин вилоятининг яшовчилари ўша вақтда президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров билан учрашув вақтида айтишган.
Унда у давлат кредит бўйича фоизларни тўлаб бериб, бу мақсадда 1,2 млрд сом ажратади деб ваъда қилган.
Бироқ кейинчалик Жапаров 12 ноябрда матбуот йиғинида бу сумма бюджетдан молияланмаслигини айтган.
«Манба топилди. Биз улар ҳақида кейинроқ, ҳисобот бераётганда айтамиз [...] Яна бир марта айтаман, пул бюджетдан берилмаган», — деб билдирган ўша вақтда президент вазифасини бажарган Жапаров.
Бюджет танқислиги
Коронавирус пандемияси сабаб киритилган чекловлардан тадбиркорлар ва умумий бизнес-сектор катта зарар кўрди. 24 мартдан 11 майгача Қирғизистонда тадбиркорликни анча чеклаган фавқулодда ҳолат режими ишлай бошлаган. Шу сабаб ўлканинг иқтисоди катта зиён кўрди.
Октябрнинг охирида ҳукумат «Қирғизистоннинг 2020 йилга ва 2021-2022 йилларга кўра тахминий республика бюджети ҳақидаги» қонунига кирган тузатишларни маъқуллаган. Унга кўра, республика бюджетининг танқислиги 8 млрд сомга ортиб, 35,6 млрд сом рекорд кўрсаткичга етган. Лекин бу 10 млрд сом атрофида тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, ҳозирда Қирғизистоннинг ташқи қарзи коронавирусга қарши курашиш учун олинган имтиёзли насиялар сабаб анча кўпайган. Ҳукумат бу пулларни ўлкага пандемия бошлангандан бошлаб олиб келган.
Молия вазирлиги маълумотига кўра, Қирғизистон 774 млн доллар тортиб, улардан ўлкага 343,3 млн доллар келган. Бу маблағларнинг кўпи давлат бюджетини қўллаш ва кафолатланган ижтимоий тўловларни амалга оширишга сарфланган.
«Давлат қарзи бўйича тўловлар, айниқса ташқи қарз асосан 2023 йили бошланиб, 2033 йилгача давом этади. Тўловларнинг кўпи 2025-2021 йилларга тўғри келади. Биз 400 млн доллардан ортиқ тўлашимиз керак бўлади», — деб билдирган Молия вазирлигининг давлат қарз бошқармаси етакчиси Руслан Татиков.