«Ёлғиз қолдик». Милиционерлар 5-октябрдаги воқеалар бўйича айтиб беришди

449

ИИВнинг Ички хавфсизлик хизматининг икки ходими «Азаттык»қа аноним интервью бериб, 5 октябрда Бишкекда бошланган оммавий тартибсизликлар ҳақида айтиб беришди. Шу куни 22 ёшдаги йигитлар ИИВ ходимлари қатори биринчи марта шаҳарни қўриқлаш учун чиқишган. Биринчи туни улар митингга чиққанларнинг ҳужумидан жабрланишган.

«Халқнинг орасида қолиб кетдик»

Ҳуқуқ тартибот органи ходимларидан бирининг айтишича, улар 5 октябрь куни кечда шаҳарда тўполон бошланган вақтда майдонда туришган. Бу орада майдонга ҳарбий техникалари кела бошлади деган маълумот тарқалиб, ИИВнинг ходимлари халқни тарқатиш бўйича буйруқни кутишган.

“Бизда таёқ, каска билан қалқон бор эди. Кечки соат 8лар атрофида бақир-чақир бошланиб кетиб, «халқни тарқатинглар» деган буйруқ тушди. Киев кўчаси билан халқни тарқатиб, Исанов кўчасигача бориб, кейин Чуйга тушдик. Шу ерда халқни Жогорку Кенеш томонга ўтказмай ушлаб турдик”, — деди у.

Унинг айтишича, тунги соат учдан кейин намойишчилар сони кўпайиб, ҳуқуқ тартибот ходимлари Тоголок Молдо кўчаси томон чекинишга мажбур бўлишган. Ортга чекинишга қарамай, ёлланган гуруҳ 70-80 махсус хизматнинг ходимларини қуршаб олиб, «Россия» кинотеатри олдида уларга ҳужум қилган.

“Шунда ёлғиз қолдик. Бошқа тизим ходимлари эрта чиқиб кетишибди. Бизга эса «бўлди, қайтинглар» деган буйруқ тушмай қолиб, халқ орасида қолиб кетдик. Бошимиздан кўп жароҳатланиб, бош суяклар жабрланди. Одамлар босиб кетишган”, — деб айтиб берди у.

У ҳамкасбларининг ҳаммаси даволаниб чиқиб, «ҳозир яхши» эканини таъкидлади.

Ички хавфсизлик хизматининг вакили ички ишлар вазири уларга митингчилар Оқ уйни босиб олишгани ҳақида рациядан ҳам маълум қилишмаганини қўшимча қилди.

“Бироқ ички ишлар вазири бунгача кетиб қолганми ёки нима бўлгани сабабсиз. Бизга буйруқ берилмади. Шу сабаб биз қолиб кетиб, «Оқ уйдан», Тоголок Молдо кўчасидан, ҳар томондан одамлар келаётганини билмай қолдик”, — деди у.

Шунинг ўзининг тизими резина ўқ отувчи қуролдан фойдаланмаганини, бироқ бошқа хизматлар фойдаланганини таъкидлади. Кўпчилик куч тизимлари бундай воқеаларга тайёр бўлмаган, шу сабаб газдан заҳарланиб, жабрланишган.

Ҳуқуқ тартибот ходимларининг айтишича, митингга чиққанлар куч тизими ходимларини тош билан уриб, темир, ёғоч таёқлар билан ҳужум қилишган.

“Орасида иймонли болалар ҳам бор экан. Югуриб келиб «Тегманглар. Булар буйруқни бажармоқда» деб халқ орасидан олиб чиқиб кетишди. Мени тепкилашаётганда бир бола келиб, мени ҳимоя қилиб устимга ётиб олгани эсимда”, — деб айтиб берди у.

Унинг айтишича, бир вақт қаттиқ тепкидан ҳушини йўқотган. Тўрт йигит уйларнинг ҳовлисида етаклаб кетаётганда кўзини очган. Шунда йигитларнинг иккиси ортдаги қувғинни тўсиш учун қолишган.

“Қолган иккиси мени формамни ечиб, бошқа кийим кийдириб Бишкек шаҳар клиник касалхонасига олиб боришди. «халқ Жогорку Кенешга ўтиб кетсин» деб кутиб туриб, кейин ўзларининг машинасида касалхонага олиб боришди”», – дейди ходим.

«Россия» кинотеатри олдида калтакланган ички хавфсизлик хизматининг бошқа ходими, норозиликка чиққанларни тарқатгандан сўнг улар чиқинди челакларини тизиб, ёқиб, тош отиб ҳамда темир шиферлар билан ҳимояланишганини айтиб берди.

«Бизда эса таёқ, қалқон бор эди. Биз одамлар тош отганда уларни тўсиб, милиция яна халққа елим ўқ отишига шароит тузиб бердик. Одамлар ортимиздан ҳам келади деб ўйлаган эмасмиз», — деб тушунтирди у.

Унинг айтишича, тунги соат учга яқин куч ходимлари «халққа қаршилик қилолмай қолган». Сабаби уларни «Оқ уй», Тоголок Молдо, Киев кўчалари томондан келаётган одамлар қуршовга ола бошлаган.

«Эсимни йўқотибман. Касалхонада ҳушимга келдим. Ҳозир яхшиман. Ўша ерда одамлар орасида қолиб кетган ходимларнинг 80-90% бошидан жароҳатланди. Бошга уриб, тепишган ўхшайди. Қўл-оёғи синганлар ҳам бўлди», — деди у.

«Милицияни халққа қарши қўймаслик керак»

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида анча йилдан бери ишлаган парламентнинг собиқ депутати Туратбек Мадилбеков ҳам шу каби воқеалар ҳақида «Азаттык» билдирди.

Собиқ депутатнинг айтишича, Қирғизистондаги милиционерлар 1990 йилдан бери тўполон вақтида жароҳат олади.

«Орасида ҳалок бўлганлар, ногирон бўлганлар бор. Улар – уставнинг, қонун асосида ўз вазифасини бажараётган ходимлар. Сиёсатчилар халқни кўтариб, шу асосида таёқ еган милиция ходимлари кўпаймоқда. Улар ҳам бизнинг йигитлар», — дейди у.

Малдибековнинг фикрича, милиционерлар президентини, премьер-министр ва ички ишлар вазирининг қўрқоқлигидан калтак еб келишади.

Собиқ депутат ўз ишини яхши билмаган одамлар хизматга келиб, «вазифасини аниқ бажара олмай қўл остидаги ходимларни далага ташлаб кетишаётганини» таъкидлади.

«Бундай воқеа 2005-2010 йиллари бўлган. 2020 йили ҳа такрорланган. Биз милицияни халққа қарши қўямиз деб ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари кўпроқ жабрланмоқда», – дейди у.

Бишкек шаҳридаги 5-6 октябрда бўлган тартибсизликларда 626 ички ишлар органи ходими жабрланган. Улар митингга чиққанлар томонидан жароҳатланишган – кўпчилик ходимларнинг бошига тош теккан.

Октябрдаги норозиликлар

5 октябрда Бишкекнинг марказий кўчаларида парламент сайлови натижасига қарши бўлганларнинг оммавий норозилиги бошланган.

Митинг иштирокчилари сайлов қонуни бузилганини, айрим партиялар овоз сотиб олишганини ва маъмурий ресурсдан фойдаланишганини айтишган.

Норозиликлар митингга чиққанлар билан куч тизимлари ўртасидаги тўқнашувга ўтиб, натижада ўлкада ҳукумат алмашган.

Митингчиларни овоз чиқарувчи граната, сув сочиш ва елим ўқлар билан қувиб тарқатишган. Расмий маълумот бўйича мингдан ортиқ одам тиббий ёрдан олган, уларнинг орасидан 439 митингчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўнлаган кўнгиллилар парламент биноси ва бошқа давлат объектларини қуршовга олиб, уларни митингчилар талон-тарож қилишидан ҳимоя қилишган.

Бироқ митингчилар иккинчи ҳаракатдан сўнг Оқ уйни босиб олиб, жиҳозларини бузиб, ёнғин чиқаришган.

Бундан ташқари, пойтахт кўчаларида милициянинг бир нечта машинаси ёқиб юборилган. Юзлаган одам яраланиб, 19 ёшли Умутбек Альтинбек ўғли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, елим ўқлар сабаб кўзидан айрилганлар ҳам бор.

Норозиликлар ортидан қамоқдаги сиёсатчилар озодликка чиққан. Уларнинг орасида Садир Жапаров ҳам бўлган. Шундан сўнг Жапаров ҳукумат раҳбари лавозимига ва президент вазифасини бажарувчи хизматига тайинланди. Ҳозирда у президентлик ваколатларини ўтказиб бериб, 2021 йилнинг 10 январида ўтувчи навбатсиз президентлик сайловига қатнашишга тайёрланмоқда.