Қозоғистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами қатори тиббий ниқоб ва ИВЛ аппаратларини жўнатади

Қозоғистон Қирғизистонга коронавирус билан курашишга инсонпарварлик ёрдамини юборади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг премьер-министрини сайти маълумот тарқатди. Қирғизистонга 400 комплект мобил ИВЛ аппарати ва қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган 2 млн тиббиёт ниқоблари берилади.

«Инсонпарварлик ёрдамини юбориш қарори Қирғизистон томоннинг аҳолини тиббиёт воситалари билан таъминлаш учун расмий мурожаатидан сўнг қабул қилинди», — деб ёзилади қозоқ ҳукумати раҳбарининг сайтида.

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Қозоғистонга бўлган иш сафари давомида қўшни давлатларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Казакбаев коронавирус билан курашишга ҳимоя воситалари ва дори-дармон бўйича ёрдам қилишни илтимос қилган эди.

Қирғизистон ТИВ Ўзбекистон, Россия ва Евроиттифоқдан ҳам ёрдам сўраган.

Ўзбекистондан бироз олдин дори-дармон ва ҳимоя воситалари ортилган ёрдам келди. Россия Қирғизистонга моддий ёрдамни босқичма-босқич беришини билдирган. АҚШ эса Қирғизистондаги президентлик ва парламент сайловларини ўтказишга маблағ ажратади.

Хитой Қирғизистоннинг устама фоизи билан 2 млрд доллардан ортиқ ташқи қарзини тўлаш муддатини узайтирди.

Коронавирус пандемияси ва Қирғизистондаги сиёсий воқеалар вақтида ўлкада иқтисодий инқироз бошланган. Бюджет танқислиги 35,6 млрд сом рекорд даражасига етиб, ташқи кредиторлар билан донорлар республикага моддий ёрдам кўрсатишни тўхтатишган.