Республика штаби 17-ноябрда COVID-19дан тўрт бемор вафот этганини хабар қилди. Вафот этганларнинг икки нафари Бишкек шаҳрида, бир нафардан бемор Талас ҳамда Чуй вилоятларида қайд этилди.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1 207 нафарга етди.
Охирги суткада мамлакатда CОВИД-19 инфекциясининг янги 486 ҳолати аниқланди:
- Бишкек - 143;
- Чуй вилояти - 137;
- Жалолобод вилояти - 49;
- Иссиқкўл вилояти - 42;
- Боткен вилояти - 36;
- Ўш вилояти - 32;
- Ўш - 22;
- Талас вилояти - 18;
- Норин вилояти - 7.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 67 469га етди. Шунингдек охирги суткада коронавирусдан 555 нафар бемор тузалди.
Пандемия бошлангандан бери вирусдан тузалганларнинг умумий сони 58315 нафарга етди.
Бугунги кунда касалликдан 3 138 нафар бемор касалхонларда даволанмоқда — уларнинг ичидан 122 нафар киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 4 100 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.
Охирги суткада коронавирус 15 нафар тиббиёт ходимида аниқланган. Уларнинг икки нафари қизил зонада ишлаган.
Жами бўлиб республикада пандемия бошлангандан бери шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3750 ҳолати аниқланган. Уларнинг 3505 нафари тузалган.