Баткен: Қирғиз-тожик чегарасида аниқланмаган ерда савдо қилиш тақиқланди

355
Видеолавҳадан скрин

15 ноябрда Жанибек Тойчуев исмли фейсбук фойдаланувчиси Баткен вилоятининг Лайлак туманида чегарада олинган деб видео жойлади. Унда тожик аёлларини сабзавотлар билан турганини ва қирғизистонлик аёлнинг улардан норози бўлаётганини кўриш мумкин. Келишмовчиликка тожикистонликларнинг савдо-сотиқ қилаётгани сабаб бўлган.

Лавҳадаги тожик аёлларидан норози бўлган аёл воқеа Лайлак туманининг Бешкент қишлоғидаги Сай деган жойда бўлганини таъкидлаган.

“Тожиклар Сойни бундай [сабзавотларни яшиғи билан тизиб олган тожик аёлни кўрсатиб] «бозор» қилиб олишди. Бизни ерда бемалол савдо-сотиқ қилишяпти. Чегарачиларни ҳам иши йўқ. Биз қирғизлар бозор қилмай ўтирибсиз, булар эса бизнинг ерга сабзавот экиб, уни яна бизга [тожик аёлни кўрсатиб] сотишмоқда. Ҳурматли қирғизистонликлар, нима учун қирғизлар ҳеч нима деёлмайди ё бозор қилишмайди”, — деб койиган лавҳадаги аёл.

Шунингдек, лавҳада бир чегара ходимини ҳам кўриш мумкин. У вазиятни изга солишга ҳаракат қилиб, савдо қилаётган аёлларни бу ердан кетишини талаб қилган.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати мазкур видео 7 ноябрда олинган деб билдирди. Бу воқеа қирғиз-тожик чегарасининг баҳсли ҳудудида Лайлак туманининг Сой деган жойида бўлганини тасдиқлади.

«Мазкур воқеа бўйича Тожикистоннинг ҳудудий чегара вакиллари билан Қирғизистоннинг Баткен вилоят чегара бошқармасининг вакиллари учрашиб, музокаралар олиб борган. Музокара давомида тожик томон, Сойида тожик фуқароларини савдо қилиши тақиқланиб, тушунтириш ишларини олиб боришни ваъда қилишган. Ҳозирда бу ерда савдо қилган фуқаролар йўқ», — деб маълум қилишди муассасадан.

Қирғиз-тожик чегарасида жойлашган яшовчилар ўртасида жанжаллар тез-тез бўлиб туради. Шу йилнинг май ойида Кўк-Тош қишлоғида яйлов масаласи сабаб Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида келишмовчилик бўлиб, бу оқ отишувга айланган.

Натижада тўрт қирғизистонлик — уч чегарачи — ва икки тожикистонлик яраланган. Яраланган қирғизистонлик ҳарбийларнинг бири оғир аҳволда бўлгани сабаб операция қилинган. Иккинчи операцияни қилдириш учун уни 1 июнда Москва шаҳридаги ҳарбий касалхонага ўтказишган.

2019 йилнинг апрелида Тожикистоннинг пойтахтида Қирғизистон билан Тожикистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласини махсус комиссия кўриб чиққан. Қирғиз-тожик чегарасидаги аниқланмаган ҳудуд 976 чақиримни ташкил қилади. Унинг 504 делимитация қилинган ва демаркацияланган. Кўпинча жанжал баҳсли ҳудудларда бўлади.