Қирғизистондаги коронавирус: Охирги суткада тўрт бемор вафот этди, яна 479 кишида вирус аниқланди

Республика штаби охирги сутка ичида Қирғизистонда коронавирус билан касалланган тўрт бемор вафот этганини хабар қилди.  Уларнинг икки нафари Бишкекда ва яна икки нафари Талас вилоятида.

Шу билан Қирғизистондаги пандемия бошлангандан бери коронавирус билан вафот этганлар 1203 нафарга етди.

Бош штабнинг 16-ноябрдаги маълумотига кўра, коронавирус юқтиришнинг янги 479 ҳолати аниқланган. Энг кўп юқтирганлар Бишкекда.

  • Бишкек - 169;
  • Чуй вилояти - 77;
  • Жалолобод вилояти - 64;
  • Иссиқкўл вилояти - 59;
  • Боткен вилояти - 45;
  • Ўш - 26;
  • Талас вилояти - 23;
  • Ўш вилояти - 15;
  • Норин вилояти - 1.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 66 983га етди.

Охирги суткада 439 нафар бемор шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди. Пандемия бошлангандан бери республика бўйича 57760 нафар бемор касалликдан тузалди.

Тиббий ходимлар орасида CОВИД-19 инфекциясининг янги 20 ҳолати аниқланди. Охирги суткада 6 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб 3735 нафар шифокор CОВИД-19 ни тасдиқлади, уларнинг 3499 нафари тузалди.