Собиқ президент Роза Отунбаева «Акипресс» нашрига берган интервьюсида Қирғизистондаги сиёсий вазият, президентлик ва парламент бошқаруви ва сиёсий айб билан қамалганлар ҳақида айтиб берди. «Клооп» унинг сўзларини қисқача баён қилиб беради.
Сиёсий парадокс
Отунбаева Қирғизистон яна даҳшатли сиёсий одат билан танилди деб билдирди. У «New York Times» нашри Садир Жапаров қандай қилиб турмадан чиқиб президент бўлганини ёзганини эсга солди.
«Жапаров, Ташиев, Мамитов ҳукуматга олиб борувчи йўлда суд билан ҳисобини яшиндай ҳал қилиб олди, уларга нисбатан барча суд қарорлари бекор қилинди. бироқ Атамбаев судлаган ўнлаган одамлар бор. уларнинг ҳаммаси ҳам оқланган эмас», — деди собиқ президент.
У Ўмурбек Текебаев, Дуйшўнкул Чотонов, Аида Салянова ва бошқани айтиб, уларга қўйилган айблар «сиёсий сабаб билан» эканини билдирди.
«Адолат уларга ҳам етиши керак! Янги ҳукумат ваъда қилган шахсий адоватлардан кечиш мана шундай бўлиши керак», — деди Роза Отунбаева.
Ожиз қолган Жээнбеков
Шунингдек, Отунбаева Жээнбеков билан у истеъфога кетгунча уч марта учрашганини айтиб берган. Унинг айтишича, Сооронбай Жээнбеков президентлик хизматини топширмаслигини ишонч билан айтган, бироқ 15 октябрда Жапаров ва Ташиев билан учрашгандан кейин кутилмаганда истеъфога кетган.
«Албатта, куч факторлари ўз ролини ўйнади», — деди собиқ президент.
Бироқ Роза Отунбаева 5-6 октябрдаги воқеалардан кейин Жээнбеков билан яна учрашиб, унинг ўша вақтдаги сўзлари таскин берганини билдирди.
«Иложсиз қолган. Сайловнинг натижасида ўзимни айблаяпман, шу сабаб истеъфога чиқишга қарор қилдим деб айтган», — деди Отунбаева.
Собиқ президент давлат раҳбари қандай бўлиши кераклигига тўхталган — тезлик билан ўзгараётган дунёга муносабати очиқ, билимли, замонавий, Қирғизистон каби давлатларнинг ривожланиш динамикаси ва тренди бўйича билимга эга лидер бўлиши керак.
Шунингдек Отунбаева 2010 йили жамиятнинг амалдаги шартномаси қабул қилиниб, бош қонунга ўн йиллик вето қўйилгунча Конституцияни етти марта ўзгартиришганини таъкидлади.
У 2010- йили Конституциявий кенгаш тузилиб, таркибига ҳуқуқ тармоғидан 70 эксперт кирганини, ОАВлари орқали халққа кўрсатиб турилганини эслатиб, ҳозирги Конституцияга тузатиш киритган муаллифларнинг исм-шарифи айтилмай, у ёпиқ эшик ортида ёзилаётганини қўшимча қилди.
Ёмғирдан қочиб дўлга
«Халқнинг хотираси ҳайрон қоладиган даражада тор. Ўтган вақтдаги воқеалардан сабоқ олиш учун такрор ўқишимиз керак: президентлик, авторитар оилавий ҳукумат биринчида, иккинчи президентни ҳам қулатиш ғазаблантирди. Иккинчиси шунча Қўқон хонлигини ташкил қилди, бунда далил кўп. Атамбаев уларга қарши бош кўтаргани билан ўзи ҳам авторитар бошқарувдан ортда қолмади.
Парламент бошқарувини ўн йилда ҳам ҳис қилмадик, уни ўзлаштириб, тушунишга ҳам улгурмадик. Энди эса қайтадан электорат тўлиқ тўхтатишни талаб қилиб, ҳаммасини бир кучли қўл остида туртмоқда. Ёш, имконсиз, камбағал давлатларнинг тақдири шундай экан, ёмғирдан қочсанг дўлга. Вақт ҳаммасини ўз ўрнига қўяди деб ишонаман», — деди Отунбаева.