13-ноябрда пандемия вақтида одам кўп йғилгани сабаб Бишкек шаҳридаги «Асанбай»марказида бўлаётган концерт тўхтатилди.
Концертни тўхтатиш учун саҳнага Октябрь туман ҳокими Константин Куценко чиқиб, «тадбир келишилмаганини» билдирган.
Видеони «Сейчас КГ» телеграм канали эълон қилган.
Концертга келганлар норозиликларини билдиришган.
Концертнинг тўхтатилишига вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева ҳам реакция қилган. У фейсбук саҳифасида тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар номидан Куценкога миннатдорчилик билдирди.
«1,5 млн аҳолига — касалхона, аниқроғи врачлар, тумов мавсумида, ўрин етишмаётган вақтда — етишмай қолади», — деб ёзган у.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда COVID-19 юқтирганлар 66 983 кишини ташкил қилди. Улардан 57 760 бемор соғайиб касалхонадан чиқди. Пандемия вақтида республика бўйича коронавирус ва касалликдан ташқари пневмонияга чалинган 1 203 бемор вафот этган.