Президент аппаратининг матбуот хизмати президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров 14 ноябрда президентлик сайловига қатнашиш учун ҳужжатларини топширганини маълум қилди.
МСК қарорига кўра, сайловга қатнашиш учун номзодлар тегишли ҳужжатларнинг ҳаммасини 14 ноябргача (шу кунни қўшиб ҳисоблаганда) топшириши керак.
Бу вақтгача МСКга президентлик сайловига қатнашиш ҳақида 36 ариза тушган. Номзодларнинг бири — Бакит Бакетаев аризасини қайтариб олган.
Навбатсиз президентлик сайловига 5 октябрдаги сиёсий инқироз сабаб бўлган. МСК 4 октябрда ўтган сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилгандан кейин минглаган фуқаролар ўлка бўйича норозилик акциясига чиққан. 6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар бошланиб, Жогорку Кенеш биноси митингчилар қўлига ўтган. Тартибсизликлар вақтида митингчилар қамоқдаги бир қанча одамларни уларни орасида собиқ депутат, гаровга олиш моддаси бўйича 10 йиллик жазо муддатини ўтаётган Садир Жапаровни озод қилган.
Қамоқдан бўшатилгандан кейин Жапаровнинг тарафдорлари лидерига премьерликни ёки президентлик хизматини беришни талаб қилишга ўтишган. Охири уларнинг талаби бажарилган: Жапаров олдин премьер қатори легитимлашган. Унга қадар депутатлар томонидан Жапаровнинг номзоди таклиф қилингани билан Конституциянинг меъёрлари сақланган эмас. Учинчи марта процедура қонунга мувофиқ ўтган. Бироқ айрим депутатлар уларга таҳдид бўлганини айтишган.
Кейин Садир Жапаров тарафдорларининг президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога кетказиш талаби ҳам амалга ошган. Улар қўрқитувлар билан янги давлат раҳбари сайлангунга қадар президентнинг вазифасини бажарадиган спикер Канатбек Исаев бу ваколатларни Жапаровга ўтказиб беришни талаб қилиб, бунга эришган.
Жапаровнинг ташаббуси билан парламент сайлови номаълум муддатга жилдирилган ва Конституциявий ислоҳотларга тайёрланмоқда. Жапаров Қирғизистон президентли ўлка бўлиши керак деб ҳисоблайди.
Президентлик сайловига қатнашиш учун Жапаров президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министрнинг ваколатларини топшириши керак.