Қирғизистонда коронавирус: Боткен вилоятида бир бемор вафот этди, охирги суткада 499 кишида коронавирус аниқланди

Республика штаби охирги сутка ичида Боткен вилоятида коронавирусдан бир бемор вафот этганини маълум қилди.

Пандемия бошлангандан бери COVID-19га чалинган 1 196 нафар бемор вафот этди.

Штабнинг маълумоти бўйича, охирги сутка ичида коронавирус инфекцияси 499 кишида аниқланди. Вирус юқтиришнинг янги ҳолатларининг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди.

  • Бишкек - 108;
  • Чуй вилояти - 83;
  • Жалолобод вилояти - 70;
  • Иссиқкўл вилояти - 59;
  • Ўш вилояти - 52;
  • Боткен вилояти - 49;
  • Ўш - 46;
  • Талас вилояти - 20;
  • Норин вилояти - 12.

Жами бўлиб, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 65 953 ҳолати қайд этилди.

Охирги сутка ичида Қирғизистонда 540 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. Пандемия бошлангандан бери республика бўйича коронавирусдан жами 56 847 нафар бемор тузалган.