Қирғизистонда охирги суткада икки нафар коронавирус билан касалланган бемор вафот этди. Янги юқтириш ҳолати 567 кишида аниқланди

295

Республика штабидан 13 ноябрда хабар қилинишича,  Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этган. Бишкек ва Боткен вилоятида бирдан ўлим ҳолати қайд этилган.

Пандемия бошлангандан бери республикада COVID-19 ва пневмония билан касалланган 1195 нафар бемор вафот этди.

Охирги суткада мамлакатда коронавируснинг янги 567  ҳолати  аниқланди:

  • Бишкек - 136;
  • Ўш - 41;
  • Чуй вилояти - 96;
  • Ўш вилояти - 65;
  • Талас вилояти - 17;
  • Норин вилояти - 12;
  • Иссиқкўл вилояти - 57;
  • Жалолобод вилояти - 101;
  • Боткен вилояти - 42.

Жами бўлиб пандемия даврида Қирғизистонда COVID-19 инфекциясининг 65454 ҳолати аниқланган.

Охирги кеча-кундузда 483 нафар бемор касалхоналардан ва стационарлардан чиқарилди. Жами бўлиб  56307 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди.

Тиббий ходимлар орасида коронавирус юқтиришнинг янги 15 ҳолати аниқланди:

  • Боткен вилояти - 4;
  • Бишкек - 5;
  • Чуй вилояти - 1 та;
  • Жалолобод вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 3.

Охирги суткада 9 нафар тиббиёт ходими касалхонадан чиқарилди.

Жами бўлиб  республикада  пандемия бошлангандан бери  шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3677 ҳолати аниқланди. Уларнинг 3473 нафари  соғайган.