ДРХнинг собиқ етакчиси Сарпашевнинг уйида тинтув ўтказилди

319

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг матбуот бўлими Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) собиқ раҳбари Тайирбек Сарпашевнинг уйида 11-ноябрга ўтар кечаси тинтув ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Тергов версияси бўйича, тинтув иши коррупция схемаси ҳақидаги иш асосида олиб борилган. Бу схема орқали қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевга алоқадор одамларга тегишли мулк қамоқдан ноқонуний чиқарилган.

Бу иш бўйича олдин Бишкекнинг туманлараро суди билан Бишкек шаҳар судининг фуқаровий ишлар бўйича судьялари қўлга олинган.

Молия полициясидан коррупция схемаси 2016-йили тузилиб, унга ДРХнинг, президент аппаратининг ва суд системасининг хизмат ходимлари аралашганини билдиришган.

Сарпашевнинг биринчи иши эмас

Тайирбек Сарпашев 2015-2017-йиллари ДРХни бошқарган. У сайловда овоз бериш учун биометрик маълумотлар системасини ишга туширишда парламент депутатларининг танқидига учраган.

Сарпашев Максим Бакиевга алоқадор одамларга тегишли бўлган мулкни қамоқдан ноқонуний чиқарган деб биринчи биринчи марта гумон қилинмаяпти.

Бундай айб бош прокуратура томонидан 2017-йили ҳам қўйилган. Шундан сўнг прокуратура ҳукуматга Сарпашевни ишдан бўшатиш ҳақида таклиф киритган.

Бироқ Сарпашев ўзи унинг номини «кимлардир ифлос схемаларда» фойдаланётганини айтган. Бош прокуратура Сарпашевга қарши «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича ҳам бир жиноий ишни 2017-йилнинг мартида қўзғаган.

Собиқ амалдор 2013-йили вице-премьер-министр бўлган вақтда тендерни бошқа компания ютиб олганига қарамай, туғилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг 40 минг бланкини «Учкун» босмахонасидан сотиб олиш бўйича «ноқонуний» буйруқ берган деб айбланган.

Бланклар яроқсиз бўлиб чиққан: туғилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг микроматнида «Никоҳ гувоҳномаси» деган ёзув бўлган.

Бироқ, Сарпашевнинг айтишича, МХДҚ 2017-йилнинг 12-июнида жиноий иш белгилари йўқ бўлгани учун ишни тўхтатган.

2018-йили Сарпашев унга қарши қўзғалган жиноий ишларнинг ҳаммаси тўхтатилганини билдирган.