Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Норин вилоятига бўлган иш сафарида маҳаллий яшовчилар учун электр энергиясидаги чекловлар 2021 йилнинг баҳор ойларида бекор қилинишини ваъда қилди.
«Бу қишда эмас, баҳордан бошлаб олса бўлади. Ҳозир ҳам бекор қилсак бўлади. Бироқ халқ бу халқ. Чекловлар олинди деса, электр энергиясини тежаган халқ кўмирни ташлаб, ҳаммангиз электр энергиясига ўтиб кетасизлар. Унда трансформаторларнинг барчаси ёрилиб, базўр ишлаётган электр симлари куйиб кетади», — деб айтди Жапаров.
Ҳозирда Норин вилоятининг яшовчилари ижтимоий йўналишдаги бир киловатт-соат учун 77 тийин тўлашади. Узоқ ва тоғли ҳудудларнинг яшовчилари каби улар 1000 киловатт-соатгача имтиёзли тариф билан тўлайди. Агар улар лимитдан оширса, ҳар бир киловатт-соат учун 2,6 сомдан тўлашади.
Ўлканинг бошқа яшовчилари учун ҳам шундай чекловлар амалда бўлади — қирғизистонликлар электр энергиясининг бир киловатт-соати учун 77 тийин тўлашади. 700 киловатт-соат лимитдан оширгандан кейин яшовчилар ҳар бир киловатт-соат учун 2,6 сомдан тўлай бошлашади.
Миллий энергохолдинг маълумоти бўйича сўнгги йилларда Норин вилоятининг яшовчилари электр энергиясига бўлган имтиёзли лимитни 1500-2000 киловатт-соатгача кўтаришни сўрашмоқда. Мазкур вилоятда қиш жуда совуқ бўлиб, аҳоли уйни иситиш учун электр энергиясидан фойдалангани учун унга катта сумма тўлашга мажбур бўлгани сабаб, бундай масалалар кўпинча қишда кўтарилади.
Шунингдек, Миллий энергохолдинг 77 тийинли тариф — харажатли эканини таъкидлайди, сабаби 1 киловатт-соатнинг тан нархи 1,69 сомни ташкил қилади. Бундан ташқари, компаниядан Норин вилоятининг яшовчилари 7,6%и ёзда 700 киловатт-соат лимитдан оширганини ва 2018 йилнинг қиш ойларида 1000 киловатт-соатдан оширганини билдиришди.
Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги
Тоқтоғул сув омборида сув оз бўлгани сабаб бу йил Қирғизистон ҳам электр энергиясини Қозоғистондан сотиб олишга мажбур. Вице-премьер-министр Равшан Сабиров Жогорку Кенеш йиғинида билдиришича, Тоқтоғул сув омборида 19,5 млрд кубометр сувнинг ўрнига 14,7 млрд кубометр сув тўпланган.
«Электр энергияси билан таъминлаш учун ҳукуматнинг буйруғига кўра, Қозоғистон билан 300 млн киловат-соат электр энергиясига товар алмашиш бўлди. Шунингдек, 2020 йилнинг охиригача Қозоғистондан баҳоси 2,4 америка центидан 500 млн киловат-соат электр энергиясини импорт қилиш бўйича қарор қабул қилинган», — деди у.
2020 йилнинг августида собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ҳам республикада электр энергияси танқис бўлишини айтган. Қирғизистонга Тоқтоғул сув омборида 2,4 млрд кубометр сув танқис бўлди. Шунингдек, ҳукумат аҳолини электр энергиясидан фойдаланишига чеклов киритмаслигини таъкидлади. Ҳукумат сув омборидаги танқисликни бир неча йил давом этадиган сувнинг танқислик мавсуми билан боғлаган.