Мэрия: Бишкекда Янги йиллик салют ва байрам безаклари бўлмайди

296

Бишкекнинг вице-мэри Айжан Чинибаева фейсбук саҳифасига шаҳар мэрияси янги йилга феерверк ва пойтахтни безаш учун янги безаклардан бош тортгани ҳақида ёзди.

«Тежалган пулларнинг барчаси ногирон болалари бор кам таъминланган оилаларга, бизнинг фахрийлар учун совғаларга сарфланади», —деб тушунтирди Чинибаева.

Шунингдек Чинибаева шаҳар яшовчиларидан ёрдамга ва эътиборга муҳтож бўлганларини табриклашга чақирди.

Шаҳар мерияси байрамда салют отишдан олдин ҳам воз кечган. 9 майда Ғалаба байрами муносабати билан коронавирус пандемияси вақтида пулни тежаш мақсадида феерверкдан фойдаланган эмас.

Бироқ салют барибир отилган, унга маблағ мериядан эмас, Бош штабдан ажратилган.

Мустақиллик кунида эса коронавирус сабаб бюджет танқислиги кескин ортишига қарамай салют отилган. Бунга шаҳар бюджетидан 2 млн 700 минг сом сарфланган.

Август ойидан бери бюджет танқислиги ортган. Бунга коронавирус пандемиясигина эмас, 4 октябрда ўтиб, бироқ натижаси бекор қилинган парламент сайлови сабаб юзага келган ўлкадаги сиёсий воқеалар ҳам сабабчи бўлган.

Қирғизистонда навбатсиз президентлик сайлови, конституциявий ислоҳот ва парламент сайлови бўлиши кутилмоқда. Уларни ўтказиш учун юзлаган млн сом керак.