Собиқ божхона ходими Эмилбек Кимсановга нисбатан қўзғалган жиноят ишини тўхтатиш қарорини бекор қилиб, қайта тергов учун Ички ишлар вазирлигига жўнатилди. Бу ҳақдаги маълумотни 6 ноябрда «Азаттык» нашрига Бош прокуратурадан тасдиқлашди.
Кимсанов қамоқдан 14 октябрда чиқарилган. Собиқ божхоначининг оқловчиси Назгул Суюнбаева жабрланувчи Автандил Конгантиев айбловдан бош тортгани ва Кимсановнинг айби исботланмагани сабаб жиноий иш қисқартирилганини билдирган.
Кимсанов божхона хизматининг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг собиқ ходими. У божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг яқин одамларидан бири бўлган.
У ўзининг ҳамкасби Автандил Конгантиевни — ИИВнинг собиқ раҳбари Молдомуса Конгантиевнинг ўғлини — 2018 йилнинг декабрь ойида калтаклашда гумон қилиниб, Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган. Кимсанов ўзи бу иш ёпилганини ва айбсиз эканини айтган.
2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб Кимсанов ва унинг яқинлари Матраимовларнинг клани томонидан таҳдид ва босимлар бўлаётганини айтиб, президент номига бир нечта видеомурожаатлар ёзишган.
Кимсанов охирги эълон қилган видеосида Райимбек Матраимов суриштирувчи журналист Али Токтакуновни «ўликми-тирикми менга олиб келасизлар» деган буйруқ берганини айтган. Токтакунов — божхонадаги контрабанда ҳақидаги журналистик суриштирувнинг муаллифларидан бири ва бу суриштирувда Райимбек Матраимовнинг номи айтилган.
Шунингдек, Кимсановнинг қамоқда ходимлар томонидан калтаклангани айтилиб, сурат ва видеолар ҳам ижтимоий тармоқларга жойланган. Бироқ ЖЎДХдан Кимсанов кароватдан қулиб тушган деган версияни айтишган. Кейинчалик Бош прокуратура бу иш текширилаётганини маълум қилган. Бироқ ЖЎДХ кейин ишни ўзи текшираётганини билдирган. Шу сабаб депутат Дастан Бекешев «ўзингизни-ўзингиз текширяпсизми?» деб муассасани танқид қилган.