Қишга тайёргарлик, коронавируснинг янги тўлқин. Парламентнинг йиғинида нималар муҳокама қилинди?

278

Депутатларнинг навбатдаги йиғинининг кун тартибида ҳукуматнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ишлар муҳокама қилинган. Бу парламентнинг сайтида ҳам ёзилган. Кейинчалик коронавирус, шунингдек яқинда кўтарилган қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниши маълум бўлди.

Коронавирус бўйича масалани халқ вакиллари нисбатан эътибор билан эшитиб, савол берганлар ҳам бўлди. Масалан, Тазабек Икрамов вафот этганлар бўйича статистика айтилмаётгани бўйича масалани қўзғади. Вице-премьер Элвира Сурабалдиева, патологоанатомлар керакли ҳужжатларни ўз вақтида топширмагани сабаб шундай ҳолат бўлаётганини айтди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири касалликнинг юқори чўққиси яқинда — тахминан 20 ноябрда бўлиши кутилаётганини ва бу декабргача давом этишини, балки январгача ҳам чўзилиши мумкинлигини билдирди. Тиббиёт ходимлари етарли эмас. Касалликка чалинган тиббиёт ходимларига тўловлар берилмоқда.

Шундан сўнг министрлар кабинети куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот берди. Бу мавзу депутатларга қизиқарсиз экани сезилди — кўпчилиги мажлислар залидан чиқиб кетишди. Бироқ «ҳаммаси тайёр, ҳаммаси яхши»дан бошқа қизиқарли нарсалар айтилмади. Масалан, яқинда қамоққа олинган энергетик Расул Умбеталиевни тендер комиссияга депутатлар Умбўтали Кидиралиев билан Экмат Байбакпаев олиб келгани айтилган.

Йиғин бошлангунча депутат Кубаничбек Жумалиев қизиқарли маълумот бериб, молия полициясининг ўзбилармонлигига, бизнесни ёпишдаги бюрократияга ва унинг рўйхатга олинган 34 компаниясининг тўққизи ишлаётганини айтиб арзланишган.

Кун тартибига киритилган қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақти келганда журналистларни чиқариб юборишди. Депутатлар қайси қонунни қандай маъқуллашганини кўришни имкони бўлмади.