Қирғизистонда COVID-19 юқтирган беморларнинг тўрт нафари вафот этди. Коронавируснинг янги 535 ҳолати қайд этилди

320

Республика штаби  5 ноябрда коронавирусдан тўрт нафар бемор вафот этганини хабар қилди. 

Вафот этганларнинг икки нафари Бишкек шаҳрида, Талас вилоятида ва Ўш шаҳрида бир нафардан ўлим қайд этилди.

Шу билан мамлакатда коронавирусдан вафот этганларнинг сони 1 167 нафарга етди.   Қирғизистонда охирги суткада коронавируснинг 535 янги ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 151;
  • Ўш - 21;
  • Чуй вилояти - 104;
  • Ўш вилояти - 75;
  • Талас вилояти - 20;
  • Норин вилояти - 6;
  • Иссиқкўл вилояти - 43;
  • Жалолобод вилояти - 67;
  • Боткен вилояти - 48.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 61 309га етди. Бундан ташқари охирги суткада коронавирусдан  528 нафар бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилди.