Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров ўлкадаги конституциявий ислоҳотлар бўйича сўзлади. У бу ҳақда тарафдорлари 6 октябрга ўтар кечаси қамоқдан бўшатган кундан бери айтиб келади.
Жапаров 3 ноябрда Ўшда яшовчилар билан учрашув вақтида янги Конституция лойиҳаси тайёр бўлиб қолганини билдирди. У ҳукуматни узурпация қилиш бўйича ўзига қўйилган айбларни тан олмай, ўзгартиришлар очиқ-ойдин бўлишини айтди.
“Конституциявий ислоҳотлар ўтказамиз деб лойиҳаларни тайёрладик. Тўсқинликлар бор. «Ҳукуматни узурпация қилишмоқчи, Туркманистон бўлмоқчи, Конституцияни ёпиқ эшик ортида тайёрлашмоқда» деб танқид қилишмоқда. Ҳеч қандай ёпиқ тайёрланмади ва тайёрланмайди ҳам. Ҳаммаси жамоатчилик муҳокамасига чиқади”, — деди Жапаров.
Унинг айтишича, 10-15 кундан кейин лойиҳа Конституциявий кенгашнинг ва парламентнинг муҳокамасига қўйилади. Унинг тушунтиришича, аввалига лойиҳа Жогорку Кенешда қабул қилинса эртароқ бўлишини ўйлаган, бироқ фуқаровий сектор депутатларнинг ваколатлари 28 октябрда тугашини таъкидлаган.
«Шу сабаб Конституциявий кенгашлар тузиб, уларга берамиз. Конституциявий кенгашга нодавлат ташкилотлардан бошлаб қизиққан одамларнинг ҳаммасини киритамиз. Кенгашнинг мажлиси жонли эфирда берилади», — деди у.
«Ҳамма учун эшик очиқ»
Конституциявий кенгаш ҳақида Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерек ҳам билдирди. Унинг айтишича, бу Конституция халқнинг асосий талабларини ёритиш учун қилинаётганини айтди.
«Агар халқ конституциявий ислоҳот ғоясини қўллаётган бўлса, халқаро ва юридик жамоатчилик икки масаладан хавотир бўлмоқда. Биринчиси — нима учун Конституция лойиҳаси экспертларни, юристларни ва фуқаровий жамиятни жалб қилмасдан ёпиқ эшик ортида тайёрланмоқда? Иккинчиси — Жапаров Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишни кимга топширади?» — деб тушунтирди у.
Унинг айтишича, реформа жамоатчилик орасидаги кенг муҳокама ва тортишувларни ҳисобга олиш билан «очиқ» ўтиши керак.
«Лойиҳани турли сиёсий гуруҳлар, фуқаровий фаоллар, экспертлар таклиф қилган бир нечта вариантлари ишланмоқда. Конституциянинг ягона лойиҳасининг устида ишлаш учун жамоатчилик билан консультация ўтади. Профессионал ва қобилиятли одамлар конституциявий кенгаш таркибига чақирилади. Эшикларимиз ҳамма учун очиқ», — деди Жапаровнинг матбуот котиби.
Конституция реформаси
Конституцияга кўра, референдум ўтказишни парламент депутатлари, 10 минг сайловчи ёки ҳукумат таклиф қила олади. Бироқ бу ҳолда конституциявий ислоҳотни президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров таклиф қилмоқда.
Жапаровнинг «конституциявий реформа олиб бориш ғоясини халқ қўллайди» деган билдирувига қарамай, фуқаровий жамият ўлканинг бош қонунига ўзгартиришлар киритишга қарши. Юристлар депутатлар билан Жапаров конституциявий ислоҳотлар ўтказиш регламент тартибини ва инсон ҳуқуқларини бузиш орқали ўтказадиган қонун қабул қилди деб ҳисоблайди.
Уларнинг айтишича, қонун лойиҳаси «юқоридан» тушган, у жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмаган, ҳамда уч ўқишда қабул қилинган.
Қирғизистондаги сиёсий инқироз
Қирғизистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасидан бери сиёсий инқироз ҳукм сурмоқда. 4 октябрда парламент сайлови ўтиб, овоз беришнинг дастлабки натижаси эълон қилингандан кейин Бишкекда митинг бошланган. Сайлов натижасига рози бўлмаганлар марказий Ала-Тоо майдонига йиғилишган.
МСК эълон қилган натижа бўйича Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига шу ҳукуматга қарашли бўлган партиялар ўтган. Улар — «Биримдик», «Мекеним Кыргызстан» ва «Кыргызстан» партиялари.
5 октябрдан олтисига ўтар кечаси митингчилар билан ҳуқуқ тартибот ходимлари ўртасида тўқнашув бўлиб, натижада Оқ уй босиб олинган. Тартибсизлик вақтида намойишга чиққанлар бир қанча қамоқдаги одамларни озод қилишган. Уларнинг орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, Бишкекнинг собиқ мери Албек Ибраимов, собиқ премьер-министр Сапар Исаков ва собиқ депутат Садир Жапаров бўлган. Жапаров 2013 йилдаги одамларни гаровга олиш иши бўйича 10 йиллик жазо муддатини ўтаётган бўлган.
Жапаров қамоқдан бўшатилгандан сўнг ўзини премьер-министр деб атаб келган.
Олтинчи чақирилишнинг депутатлари уч марта ҳаракатдан кейин Жапаровни премьер-министрликка қабул қилган — барча овоз беришлар митинг ўтказиш, халқ вакилларини қўрқитиш билан ўтган.
Жапаров шу куни икки томонлама келишувга кўра, Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилишини айтган. 16 октябрда депутатлар Жээнбековнинг истеъфосини қабул қилиб, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министрлик вазифасини Садир Жапаров ўз зиммасига олган. Парламент спикери Канат Исаев президент вазифасини бажаришдан бош тортган.