МХДҚ: Солиқ хизмати спиртли ичимликларни ишлаб чиқарувчиларга йирик миқдордаги солиқ тўлашдан қочишга ёрдам берган.

330

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) Коррупцияга қарши курашиш хизмати Давлат солиқ хизматидаги коррупция схемасини аниқлади. Муассасанинг матбуот хизмати маълум қилишича, солиқчилар алкоголь ичимликларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга «катта миқдордаги» мажбурий солиқ тўловларини тўлашдан қочишга ва ишлаб чиқаришнинг аниқ миқдорини яширишга ёрдам беришган.

МХДҚнинг тезкор гуруҳи Солиқ хизматининг марказий аппарати билан туман бошқармаси ходимларининг иш кабинетларида тинтув ўтказишди. Шунингдек, спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи тармоқнинг монополист компаниясини Бишкек шаҳрида, Чуй, Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларида жойлашган заводлари ва омборларини айланиб чиқишган.

Тинтув натижасида умумий суммаси 100 млн сомдан ортиқ 460 минг дона спиртли ичимликлар олинган. Шунингдек терговчилар махсус рухсат қоғозлари йўқ спиртли ичимликлар сақланган шахсий уйлар билан омборларни аниқлаган.

Ҳозирда Коррупцияга қарши кураш хизмати давлатга келтирилган зиённинг миқдорини аниқлаш учун топилган маҳсулотлардаги акциз маркаларнинг аниқлигини текширмоқда.

Бу Солиқ хизмати йирик компанияларнинг солиқ тўловлари миқдорини яширгани бўйича айбловларнинг биринчиси эмас. Молия полицияси 27 октябрда ижтимоий фонд билан солиқ хизматининг ходимлари «Кумтор Голд Компани» олтин кони компаниясига «имтиёз бергани» ҳақида билдирган. Шу билан бирга компания қўшимча солиқ ва суғурта тўловларини тўламай келиши мумкинлиги айтилган.

Солиқ хизмати бу айбловларни «асоссиз» деб атаб, текшириш учун финполга барча ҳужжатларни беришга тайёрлигини билдирди.

Солиқ хизмати ва алкоголь

Солиқ хизмати алкоголь бозорини 2012 йилнинг февралидан бошлаб назоратга олган. Муассаса ходимлари дўконларнинг сертификати, ҳужжатлари ва лицензияси йўқ ҳамда қалбаки акциз маркаларсиз сотилаётган спиртли ичимликларни олмоқда.

Масалан, 2016 йилнинг 21 январида солиқчилар 700 литрдан ортиқ алкоголни Бишкекдаги қувурга тўккан. 2015 йили эса солиқ хизмати контрабанда маҳсулотлари бўлмаслиги учун спиртли ичимликлар ишлаб чиқарган заводларни онлайн кузатув камералари орқали назорат қила бошлаган.

Бироқ икки йирик спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниялар — «Аю» ва «Кыргыз Алко Трейд» ҳукуматнинг харажат ҳисобловчи ва кузатув камераларни ўрнатиш қарорини суд орқали бекор қилишга ҳаракат қилгани билан талабни суд қаноатлантирмаган.

2020 йили алкоголь маҳсулотларига бўлган акциз солиғи литр ароққа ва этил спиртига камида 30%га — 70 сомдан 100 сомгача кўтарилган. Қолаверса бир литр учун акциз солиғи ҳар йили 20 сомга қимматлайди.